Мутахассиснинг ёрдам берувчи бир неча тавсиялари
— Салқин кунларда қўл-оёғим мудом муздай бўлиб юради. Бунинг сабаби нима ва ундан қутулиш чоралари борми?
Бахтинисо ШОМУРОДОВА,
Каттақўрғон шаҳри
— Бунга сабаб қоннинг меъёрида айланмаслигидир, — дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Азиза ШИРИНОВА. — Айниқса, бу совуқ кунларда яққол намоён бўлади. Гап шундаки, совуқ натижасида томирлар тез тораяди. Бунинг учун қўлларга бироз каттароқ, қаттиқ сиқиб турмайдиган қўлқоп ва шундай пойабзал кийиш керак. Бу илиқ ҳаво қатламининг қўлқоплар ёки пойабзал ичида эркинроқ айланишига имкон яратади.
Яна бир усули аччиқ емаклар истеъмоли. Гап шундаки, аччиқ таомлар томирларни кенгайтириш хусусиятига эга. Натижада қон айланиши яхшиланади ва тананинг умумий ҳарорати кўтарилади. Бундан ташқари, аччиқ гармдори томирлар деворини мустаҳкамлайдиган ҳамда тананинг совиб, увушиши олдини олувчи А ва С витаминига бой. Никотин ва кофеин эса томирларни торайтиради. Спиртли ичимликлар, кўпчилик ўйлагандек, иситмайди, балки танани сувсизлантиради. Шунчаки, алкоголь таъсирида инсон совуқни нисбатан камроқ сезади.
Қўл-оёғи доим муздай бўлиб юрадиганларга балиқ гўшти ва баргли яшил кўкатлар тавсия этилади. Хуллас, таркибида ниацин ва темир бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари томирларни кенгайтиради ҳамда қон айланишини яхшилайди. Балиқ гўштида томирларга ижобий таъсир кўрсатадиган Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислотаси мавжуд. Яшил кўкатларда эса темир кўп.
Яна бир усули танада сув балансини ушлаб туришдир. Сув тана ҳароратини бошқаришда ва қон айланиши жараёнида жуда муҳим унсур ҳисобланади. «Қишда тана камроқ сувсизланади», деган тушунча ҳам мавжуд. Ундай эмас. Шу боис кучли чанқоқ кузатилмаса-да, илиқ (совуқ эмас) сув истеъмол қилиб туриш керак.
Совуқ кўчадан уйга кирибоқ дарров ўтириб ёки ётиб олмай, бироз ҳаракатда бўлиш лозим. Бу айниқса, тўла ва семиз кишиларга тааллуқли. Негаки, уларнинг қўл-оёқларида қон айланишида ҳамиша муаммо бўлади. Улар одатда ёғ қатлами сабабли совуқни унча сезмаслиги мумкин. Борди-ю, тана исиб, қўл-оёқлар исимаса, бу томирларда муаммо борлигидан дарак. Бунга бирорта маҳаллий артериянинг бекилиб қолиши, камқонлик ёки бошқа жиддий касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ
ёзиб олди.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔26
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔50
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔62
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил