Беш асрки аримаган навоийнинг ташвиши
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
БатафсилМушугимиз болалади. Тўртта мушукчанинг бир ҳафтада кўзлари очилиб, у ёқ-бу ёққа юрадиган бўлиб қолди.
Улар каттарган сари бир-бирлари билан уришар, талашар эди. Она мушук эса сичқон, чумчуқ каби емишлар олиб келиб уларни боқарди. Мушукчалар емишни еб бўлгач, етмаганига онасининг пинжига кириб эмишарди.
Бир куни она мушук болаларини эмизаркан, шўхроқ биттаси унинг кўзига тепди. Тирноғи ботганидан она мушукнинг бир кўзи яраланди. Бироқ она мушук ўрнидан туриб кетмади. Фақат оғриққа чидолмасдан бошини тескари буриб олди, холос.
Мушук бир кўзли бўлиб қолди. Шундай бўлса ҳам у ҳар куни болаларига емиш тутиб келар, уларни олдингидай ялаб-юлқарди.
Мушукчалар вақт ўтган сари улғая боришди. Кўчага чиқадиган, ертўла тешикларига беркиниб ўйнайдиган одат чиқаришди.
Бир куни қарасам, мушукчалар бургалаб кетишган экан. Акам иккаламиз дори олиб келиб, уларни дорили сувда чўмилтирдик. Дорини кўп ишлатибмиз, шекилли, мушукчаларнинг нимжонроғи ётиб қолди. Она мушук бошқаларига қараганда унга кўпроқ ғамхўрлик қила бошлади. Бироқ мушукча ўнгланмади. Аҳволи тобора оғирлашгач, акам уни ветеринарга кўрсатиб, сал ўтмай қайтиб келди, бироқ мушукча йўқ эди. Маълум бўлишича, мушукча йўлда ўлиб қолибди. Акам эса уни ахлат қутисига ташлаб келибди...
Она мушук акам мушукчасиз қайтиб келгандаёқ ўзини ташқарига урганди. Шу бўйи у икки кун йўқолиб кетди. Учинчи куни эса тонг саҳарлаб оғзига ниманидир қисиб келди. Не кўз билан кўрайликки, бу ўлган боласи эди. Шунда мен она ҳеч қачон боласидан кечмаслигини тушуниб етдим ва бориб онамнинг бўйнидан маҳкам қучоқладим.
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
Батафсил«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
Батафсил