Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилОдамзод шундай хилқатки, туғма инстинклар уни аввало, бугун билан яшашга мажбур қилади. Ахборот тўрларига ғарқ бўлган кунимизда дунё организми бўйлаб яшин тезлигида рўй бераётган ўзгаришлар суръати ва салмоғини ҳис этаркансан, узлатга чекиниб аллақандай мактублар ёза олмайсан.
Курраи замин узра шундай воқеалар содир бўлмоқдаки, ҳар бир тирик организмнинг ҳаёт-мамот масаласи уларга, уларнинг натижаларига боғлиқ бўлиб қоляпти. Бинобарин, сенинг ҳам бутун эътиборинг, аввало, замин узра ўз хавфсизлигингни таъмин этишга, ёки ҳеч қурса, хавфсиз эканингга амин бўлишга сарфланмоқда. Қачонки, сен ўз мажбуриятингни қайсидир даражада таҳликадан ҳоли деб ҳис этаркансан, шунда яна маънавиятга бел боғлайсан. Ҳа-ҳа, бу ҳаракат ўз-ўзидан бошланиб кетадики, бугун «ёзолмаяпман» дея тушкунликка тушмоғингга ҳожат йўқ…
Қолаверса, адабиёт — санъат, лекин санъат деб аталмиш яхлит организмни секин-аста қисмларга ажратсанг, қизиқ ҳодисага дуч келасан. Қисмлардан бири психология, бошқаси тарих, яна бири социология, яна бошқаси дидактика бўлиб чиқадики, ХХI асрга келиб бу соҳалар жуда ривожланиб кетганидан ҳар бири ўзига тегишли майдонни ўз тасарруфига олишга киришди. Қарабсанки, илгари адабиётга тегишли «юк» кўпчилик орасида бўлиниб олинди. Тўғри, адабиёт берадиган ва бошқа соҳалардан топиш маҳол бўлган руҳий завқ-шавқ масаласи бор. ХХI аср кишиси завқдан маҳрум эмас. Бироқ бу завқ аввалги руҳий озиқланишдан кўра кўпроқ ақл ва баданнинг бир муддат лаззат олиши асосига қурилмоқда. Зеро, цивилизациянинг руҳ тарбияси оёғига болта урганига анча бўлган. Руҳи тарбияланмаган кишига эса руҳий шавқ берадиган соҳанинг унча қизиғи бўлмайди. Ахир, бундай лаззатни ҳис қиладиган аъзонинг ўзи муаммо бўптурганда, сенинг «адабиёт» дея кўзёш тўкишинг бирмунча ғалати туюлади-да. Лекин барибир, шоир айтмоқчи «ҳув олдинда бор каби Шафқат…»
Тарих ғилдираги ҳеч қачон бир текисда айланган эмас. Бугун одамзод ижтимоий-сиёсий, психологик факторларга, яъни тарихий вазиятга кўра фаоллашган бир вазиятда турибди. Одатда, ҳаракатланаётган киши камроқ ўйлайди, камроқ фикрлайди, ўз руҳий-маънавий даражаси устида жиддийроқ бош қотирмайди. Бас, шундай экан, бугунги инсондан антик дунёнинг олтин даври одамларидек санъатпарвар бўлишни талаб этиш тарих қонунини тушуниб етмасликка тенг бўлмайдими?.. Магар шундай бўлса, муайян тарихий паллани босиб ўтаётган ва эрта-индин муқаррар равишда босиб ўтажак инсон ниҳоят, кун келиб, андак тин олади ва орқасига — босиб ўтилган йўлга қарайди. Ҳамда уни англамоққа, моҳият-моҳиятига кирмоққа, идрок этмоққа уринади… Натижада табиий равишда яна санъат асарлари вужудга келади… Эртакдек жарангловчи бу ақидага ишонадиган бўлсак, «адабиёт ўладими, йўқми?» дея ўзимизни ўтга-чўққа уришимизга ҳожат қолмайди. Бироқ панароқда жон сақлаб кутиб ётсак, ёзадиган тарихий палланинг ўзи бизни уйғотадими?
Албатта, бунинг учун ижодкорнинг умри жудаям узун бўлмоғи керак. У ўтда ёнмаслиги, сувда чўкмаслиги лозим. Ҳақиқатда-чи? Ҳақиқатда санъаткор зоти қолганларга нисбатан-да табиатан анчайин мўрт, осон яраланувчан, қийин тузаладиган қавм-ку! Демак, айниқса, серҳаракат бугунги дунёда яшаётган ҳар қандай санъаткор ижод қилиш учун «олтин давр» келишини кутиб ўтиролмайди. У дунёга, масалан, шоир бўлиб келган ва яшаса ҳам шоир бўлиб яшамоғи шарт. Демак, у қандай тарихий вазиятда бўлмасин, барибир, ёзишдан ўзга чора тополмайди. Фақат… фақат у кўз очиб юмгунча турли-турли либосларга ўраниб олиб, буқаламундек товланиб бораётган дунёнинг барқарор қиёфасини илғаб ололмай, демакки, деярли ёзолмай ўтишга маҳкум эканини-да тан олмоғи ҳам жудаям зарур. Агар ёзиш зарурати шундаям уни тинч қўймаса, ёзсин, бироқ ўша товланаётган дунёни, ўзгараётган ҳақиқатни ёзсин…
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил