Саломатлик      Бош саҳифа

УЧ КУНДА ГИЖЖАДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИНМИ?

Унга қарши курашда энг ўткир қурол нима?

— Ўғлим анча жиззаки бўлиб қолган. Шифокорга кўрсатсам, бунинг сабаби гижжадан дейишди. Таҳлиллар топшириб, даволандик. Аммо вақт ўтиб, аввалги ҳолат яна такрорланяпти. Айтинг-чи, гижжани бутунлай даволашнинг имкони борми?

Маҳмуда ТОШТЕМИРОВА,

Наманган вилояти

УЧ КУНДА ГИЖЖАДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИНМИ?

Шу каби саволлар кўплаб ота-оналарни қизиқтиради. Уларнинг айримларига жавоб топиш мақсадида мутахассисларга мурожаат қилдик.  

— Гижжалар (гельминтлар) танада яшайдиган чувалчанглардир, — дейди Тошкент шаҳар болалар тиббий маслаҳат диагностика маркази  шифокор-гастроэнтерологи Гулнора КАРИМОВА.Улар заҳарловчи модда ишлаб чиқариб, асаб, ошқозон-ичак, нафас олиш, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда гижжаларнинг энг кўп учрайдиган турлари аскарида, острица, лямблия, энтеробиоз, трихоцефалёз кабилардир. Кўпинча уларнинг икки-уч хил тури бирга келади.

Гижжада тиш ғижирлатишдан ташқари, ухлаганда сўлак оқиши, терида турли доғ пайдо бўлиши, иштаҳанинг пасайиши ёки аксинча, кўп овқат истеъмол қилиш, ич қотиши, жиззакилик, қайсарлик, хотиранинг пасайиши, камқонлик каби белгилар ҳам намоён бўлади. Узоқ муддат шамоллаш аломатларисиз давом этадиган қуруқ йўтал, қоринда тўсатдан оғриқлар кузатилиш ҳам тез-тез учраб туради.  Касаллик, асосан, тозаликка риоя қилмаганда, чала пиширилган гўшт истеъмол қилганда, касалланган мол, ит, мушуклар жунини силашдан кейин қўл ювилмаганда, яхши  ювилмаган кўкатларни истеъмол қилганда юқади.

Фарзанди бу касалликдан азият чекаётган ота-онани уни даволаш йўллари қизиқтириши табиий. Баъзан кўпчилик бу саволга жавоб топишга қийналади. Аслида самарали натижага эришишда қандай усул энг маъқули?

Ҳуқна даво эмас...ми?

— Гижжани даволашда энг муҳими аниқ ташхис қўйиш, — дейди гастроэнтеролог Лариса ҲАСАНОВА. — Шундан кейин уларнинг турига қараб шифокор тавсияси билан дори воситалари қўлланади. Касаллик қайталанмаслиги учун оиланинг барча ­аъзолари бир вақтда даволаниши зарур. Шу билан бирга, қатъий парҳезга риоя қилиш ҳам талаб этилади. Ширин, ёғли ва сут маҳсулотлари тавсия этилмайди.

Айрим хусусий шифохоналарда гижжаларни ҳуқна (клизма) усули билан даволаётганига тез-тез дуч келяпмиз. Инсон танасида йўғон ичак 1,5-2 метр, ингичка ичак эса 9 метрни ташкил этади. Гижжалар асосан ингичка ичакда яшашини инобатга олсак, бу усул билан уларни тозалаш имкони йўқлиги кундек равшан.

Мақсад: тозалаш ва ташхислаш

Шу ўринда кишини бироз ўйга толдирадиган масала бор. Бугун кўпгина шифохоналарда, айниқса, хусусий клиникаларда гижжани даволаш мақсадида ҳуқна усули қўлланилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Агар бу нотўғри йўл бўлса, нима учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг фаолият юритишига рухсат берган? Бу саволларга жавоб қидириб, ўн тўққиз йилдан буён фаолият юритиб келаётган «Асрор тиб сервис» МЧЖ бош шифокорига мурожаат қилдик. 

— Тўғри, ҳуқна билан уч кунда ичакни гижжалардан буткул тозалашнинг имкони йўқ, — дейди шифокор Дилфуза БАКИРОВА. — Бу усулни қўллашдан асосий мақсад ичакни тозалаш ва шунинг баробарида, аниқ ташхис қўйишдан иборат. Гижжа ичак деворига ёпишган бўлади. Уларни тушириш учун ўн хил шифобахш ўт ва қовоқ, саримсоқ ҳамда зайтун ёғи аралашмасидан тайёрланган дамлама ёрдам беради. Ювиш жараёнида ёшга қараб қанча миқдорда сув юборилиш миқдори белгилаб қўйилган. У тиқинларни очиб, нобуд бўлган гижжаларнинг тушишига ҳам имкон беради. Ичаклар тозаланиб, аниқ ташхис қўйилгач, уйда даволанишни давом эттириш учун дори-дармонлар ёзиб берилади.   

Ҳар уч мутахассис ҳам юқорида келтирилган белгилар пайдо бўлганда шифокорга эртароқ мурожаат қилиш зарурлигини таъкидлашди. Бу касаллик ўз вақтида даволанмаса, аллергия пайдо бўлишига, ичакдаги ҳимояловчи микробларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Тана иммун тизимининг 86 фоизи ичакларда жойлашгани боис ўз-ўзидан касалликларга қарши курашувчанлик ҳам сусайиб боради.

Ҳар қандай касалликни даволашда бир неча усуллар мавжуд. Бемор ўзининг ҳолати ва шифокор маслаҳати билан ўзига маъқулини танлайди. Аммо касалликнинг олдини олиш энг яхши йўл экани ҳеч қачон ёдимиздан кўтарилмаслиги лозим.

Шифокор тасвия этади:

Гижжалардан сақланиш учун қуйидагиларга риоя қилиш зарур:

 ҳар овқатланишдан аввал қўллар совунлаб ювилишига эътиборли бўлиш;

 болаларга ярим тайёр овқатларни имкон қадар бермаслик;

 болаларнинг ички кийимларини ҳар куни ювиб, дазмоллаб туриш;

 мева ва сабзавотларни яхши ювиб истеъмол қилиш;

 фақат қайнатилган сув ичиш;

 гўшт ва балиқ маҳсулотларини яхшилаб пишириб истеъмол қилиш;

 уй ҳайвонларини парвариш қилиш қоидаларига амал қилиш.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔26

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔50

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 26    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 50    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 72    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар