Саломатлик      Бош саҳифа

ИНСУЛЬТ: САБАБ ВА АЛОМАТЛАР

Отам 78 ёшда. Шифокор унга инсульт, деб ташхис қўйди. Бу касалликнинг аниқ белги ва аломатлари қандай?

Шаҳноза КАРИМОВА,

Бухоро вилояти.

ИНСУЛЬТ: САБАБ ВА АЛОМАТЛАР

— Инсульт мияда қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида мия тўқималарининг ҳалокатга учраши билан намоён бўлади, — дейди пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган 26-сон оилавий поликлиникаси олий тоифали кардиологи Барно МИРЗААҲМЕДОВА. — Артериал гипертония, юрак касалликлари, чекиш, алкоголь, қонда холестерин даражасининг кўпайиб кетиши, тузни кўп истеъмол қилиш ва бошқа омиллар инсультга йўл очиб беради. Ёш элликдан ўтгандан сўнг, бу касалликдан эҳтиёт бўлган маъқул.

Кучли ҳаяжон

Геморрагик инсульт кўпроқ кундузи, қаттиқ хафагарчилик, нохуш хабарларни эшитиш, жуда кучли ҳаяжонланишдан кейин бошланади. Касаллик кўпинча тўсатдан хуруж қилади, бемор ҳушидан кетиши мумкин. Унда кучли бош оғриғи, юз қизариши, қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши кузатилади. Комага тушиши ҳам мумкин. Умумий аҳволи жуда оғир бўлиб, бурун, лаб атрофи кўкаради, ҳансирайди, нафаси хириллаб чиқади. Қон босими баланд — 220/140 мм симоб устунидан ошиб кетади. Беморда ютиниб, гапира олмаслик кузатилади. Ўнг ёки чап томонда қўл-оёқ фалажланади, оёқ панжаси ташқарига буралиб қолади. Сезги йўқолади, тутқаноқ хуруж қилиши мумкин.

Бир неча ҳафта олдин...

Касаллик натижасида миянинг бирор қисмига қон етиб бориши бузилади. Ишемик инсульт, асосан, 45-50 ёшдан ошганларда учрайди.

Ишемик инсульт асосан, бош мия томирлари қисилиши туфайли юзага келади, оқибатда улардан қон ўтиши секинлашади. Тиқилмалар ҳосил бўлиши, қоннинг секин айланиши сабабли томирлар деворида қоннинг шаклли элементлари чўка бошлайди. Натижада қоннинг ўзидан тиқилма ҳосил бўлади. Тиқилма ҳосил бўлишига, шунингдек, қоннинг биокимёвий ўзгариши, яъни ивиши бузилиши ҳам сабаб бўлади.

Ишемик инсульт содир бўлишидан бир неча ҳафта ёки ой олдин қуйидаги белгилар юзага чиқади: бош айланиши, қисқа вақтга ҳушдан кетиш, кўз олди қоронғилашиши, умумий дармонсизлик, ўтиб кетувчи увишишлар ёки қўл-оёқдаги ярим фалажлик. Касаллик аста-секин бошланиб, кечаси ёки эрталабга яқин хуруж қилади. Чунки кечаси тинч ётганда бош миядаги қон айланиши секинлашади ва тиқилма ҳосил бўлишига имкон яралиши мумкин. Эрталаб уйқудан тургандан кейин бемор ҳушини йўқотмайди, бироқ ўнг ёки чап томонида қўл-оёқ ҳаракати камаяди ёки йўқолади. Ишемик инсультда бемор ҳушдан кетмайди, бош оғримайди ёки оғриқ кучсиз бўлади. Озгина иситма ҳам кўтарилиши мумкин.

Баъзан бемор тез мулоқотга кириша олмай қолади, саволларга жавоб бериши қийин кечади. Бош миянинг олд артерияси зарарланганда юзнинг бир томонга тортилиб туриши, оёқларда, гавданинг бир томонида сезгининг йўқолиши, мувозанатнинг бузилиши, ихтиёрсиз ҳаракатлар кузатилади.

Хабарчи белгилар

Бирданига ҳолсизланиш, юз, оёқ-қўлдаги сезгиларнинг йўқолиши, айниқса, бу ҳолат тананинг бир томонида юз бериши, бир ёки иккала кўзнинг ҳам кўриши бирданига ёмонлашиши, тилнинг тутилиб қолиши ёки бош айланиб мувозанат йўқолиши, бошнинг тўсатдан қаттиқ оғриши инсульт аломатларидир.

Инсульт белгилари намоён бўлган бемор енгил нафас олиши учун ёқасини бўшатиш, бўйни эгилиб қолмаслиги учун ёстиққа елкаси билан ётқизиш керак. Хонага тоза ҳаво киришини таъминлаш лозим. Бундай вақтда дарҳол шифокорга мурожаат этиш зарур.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔156

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔100

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар