нега саломатликка таъсир қилади?
— Фасллар алмашиб, кунлар совий бошлаганда баъзи нуронийларни томир тортишиши безовта қилади. «Булут чиєдими, дарров мазам қочади», деган шикоятни ҳам кўп эшитамиз. Хўш, бунинг сабаби нима?
Исматилла БЕКМУРОДОВ,
Шўрчи тумани
— Одатда, бундай ўзгаришлар гипертония хасталигидан дарак, — дейди олий тоифали шифокор, терапевт Нодира ҲАМРОЕВА. — Бу касаллик инсон ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин. Хусусан, қон томирлари, юрак мушаклари, бош мия, кўз томирлари ва буйракда ўзгаришлар рўй беради. Қон томирларининг торайиши босимни ошириб, юрак уришини тезлаштиради.
Хафақон (гипертония) хуружини келтириб чиқарувчи омиллар одатда мавсум танламайди. Бироқ совуқ кунларда қон томирларининг торайиши кузатилади. Ҳароратнинг кескин пасайиши натижасида эт увишиши, совуқсираш юз бериб, бу қон томирларининг торайишини келтириб чиқаради. Айниқса, узоқ вақт кўчада қолиб кетиш, оёқдан зах ўтиши, томирлар фаолиятига таъсир этади. Шу боис қиш мавсумида гипертоникларнинг совуқ ҳавода камроқ юриши мақсадга мувофиқ.
Хафақон билан оғриган бемор об-ҳаво «инжиқликлари»га чап бериш учун зарарли одатлардан воз кечиши, туз, консерва, аччиқ ва дудланган егуликлардан камроқ истеъмол қилиши керак. Қон босимини мунтазам назорат қилиб туриш лозим. Бир жойда узоқ вақт ўтириш тавсия этилмайди. Танага иссиқлик берувчи дамлама, қайноқ қаҳва ёки калорияси юқори таомларни истеъмол қилмаган маъқул.
Муҳаббат МУҲАББАТХЎЖАЕВА
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил