Саломатлик      Бош саҳифа

ШАМОЛЛАШ ЎЗ ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСА

бронхит ёки пневманияга сабаб бўлади

Кунлар совиши билан юқори нафас йўллари касалликлари авж олади. Уни ўз вақтида даволаш жуда муҳим. Бироз бепарволик эса жиддий хасталикларга сабаб бўлиши мумкин.

ШАМОЛЛАШ ЎЗ ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСА

Пневмания ҳам шундай асоратлардан бири. У айниқса, болаларда кўп учрайди. Шу боис кўпгина оналарни қизиқтирган саволлар билан Тошкент шаҳар 4-сонли клиник шифохона болалар бўлими мудири Нодир АБДУҚОДИРОВ билан суҳбатлашдик.

— Пневмания қуйи нафас йўли касаллигидир, — дейди Нодир АБДУҚОДИРОВ. — Бунда ўпка тўқимасининг яллиғланиши кузатилади.  Агар ўпкани узум шодасига ўхшатадиган бўлсак, ғужумларнинг шамоллашини пневмания дейиш мумкин.

— Касалликни асосан қандай қўзғатувчилар чақиради?

— Бунинг бир нечта омиллари мавжуд. Улар оддий вирусли инфекция, бактерия ёки замбуруғли касалликлар бўлиши мумкин. Бизда пневманиянинг микроб чақирадиган тури кўп учрайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус эмлаш календарига асосан пневманиянинг чақирувчиси пневмакок инфекциясига қарши эмлаш амалга ошириб келинмоқда. Натижада касалликдан азият чекканлар сони аввалги йилларга нисбатан анча камайди.

— Пневмания яна бошқа касалликлар асорати сифатида ҳам юзага келиши мумкинми?

— Албатта, у юқори нафас йўллари касалликларининг асорати сифатида ҳам келиб чиқади. Оддий вирусли шамоллаш ўз вақтида даволанмаса, бронхит ёки пневмания билан тугаши мумкин.

— Касалликка қандай усулларда ташхис қўйилади?

— Ташхис қўйишда беморнинг ҳолатига эътибор бериш зарур. Биринчи белгиси нафас олиш билан боғлиқ ўзгаришлар. Асосан, ҳансираш ёки нафас олишнинг тезлашуви кузатилади. Бундан ташқари, тана ҳароратининг кўтарилиши ва йўтал безовта қилади. Шу билан бирга, шифокор ўпкани эшитиб кўрганда, хириллаш эшитилса, пневмания ташхисини қўйиш учун етарли асос бўлади. Агар шифокор пневманиянинг асоратлари борлигидан шубҳа қилса, рентген текширувига ҳам эҳтиёж туғилади. Бу текширув ҳозир беморларни ва болаларни нурланишдан сақлаш мақсадида ҳамма вақт ҳам ўтказилмаяпти. 

— Пневмания қандай асоратларга сабаб бўлади?

— Ўпканинг бактериал диструкцияси, яъни бактериялар миқдорининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши, плеврит (ўпка билан кўкрак қафаси оралиғига суюқлик йиғилиши) каби асоратлари кўп ва анча оғир кечади.

— Хасталик тана ҳарорати кўтарилмасдан, санаб ўтилган белгиларсиз ҳам бўлиши мумкинми?    

— Бундай ҳолат ҳам баъзи-баъзида кузатилади. Бу атипик ёки одатий бўлмаган пневмания дейилади.  Микоплазма, хламидия деган қўзғатувчилар бор. Касаллик клиник манзараси яққол бўлмаган ҳолатда кечиши ҳам мумкин.

— Пневманияни даволашда ота-оналарга қандай тавсиялар берасиз?

— Агар боланинг соғлиғида одатий бўлмаган ҳолатлар кузатиладиган бўлса, биринчи навбатда, оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиши зарур. У боланинг ҳолатини ўрганиб, унинг қандай ёрдамга муҳтож эканини ва даво чораларини тавсия этади. Болада оддий шамоллаш, юқори нафас йўллари касаллиги каби аниқ ташхис қўйиб, уй шароитида даволаниш ёки аҳволи оғирроқ бўлса, шифохонада даволанишни маслаҳат беради. Пневманиядан даволанган беморнинг соғлиғи оилавий шифокор назоратида бўлиши керак. Унга енгил ҳазм бўладиган, қувватга бой таомлар, мева, сабзавот ва шарбатлар бериш жуда фойдали.

— Касалликнинг олдини олишда нималарга эътиборли бўлиш зарур?

— Биринчи навбатда, уйда тозаликка эътибор қаратиш, санитар-эпидемиологик тартиб ўрнатиш зарур. Шамоллаш касалликлари кўп учрайдиган куз-қиш мавсумида болалар одамлар жамланган жойда қамроқ бўлиши тавсия этилади. Қолаверса, болани оилавий шифокор маслаҳати билан йил давомида чиниқтириб бориш керак.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.  




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔92

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар