Ҳар гал уйдан шаҳарга қайтаётганимда бувим: «Йўлда еб кетасан», деб майиз, жийда солиб юборади. Айтишича, улар қоринни тўқ тутармиш.
Буюк табиб Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида: «...жийда иссиқдан бўлган йўталга фойдали. Сафродан бўлган ичак шилинишида фойда қилади, ични тўхтатади. Агар уни (ичимлик билан) ейилса, маст бўлишни секинлаштиради», дея келтирилган.
Халқ табобатида жийда меваси дамламасидан болаларда учрайдиган ич кетишига қарши яхши даво сифатида фойдаланилади. Шунингдек, жийда дамламаси нафас йўллари шамоллаганда ҳам кор қилади, ошқозон-ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Жийда меваси сервитамин бўлгани туфайли камқонликда, тери қазғоқланишида, бўй ўстириш учун истеъмол қилиш тавсия қилинади. Шунингдек, жийда мевалари организмда туз-сув мутаносиблигини сақлашда, фикрлаш қобилиятини ошириш учун ҳам истеъмол қилиниши лозим.
Жийда мевасини узоқ муддат сақлаш мумкин. Негаки, унча-мунчага фойдали хусусиятларини йўқотмайди.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил