Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилДугоналаримнинг китобга бўлган қизиқишини кўриб, ҳар сафар пойтахтдан қайтганда улар учун китоб харид қилишга ошиқаман. Сабаби, марказдан анча узоқда яшайдиган ўртоқларим атрофда кутубхона йўқлигидан анча қийналишади. Керакли китобларнинг барчасини сотиб олиш учун эса кўп маблағ керак. Аммо яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган кўчма кутубхоналар бу муаммони анча енгиллаштирадиган бўлди.
— Ушбу кўчма кутубхона ёшлар ўртасида китобхонликни янада ошириш мақсадида йўлга қўйилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ. — Ёшлар ташаббуси билан «Китоб — 24» лойиҳаси асосида яратилган кутубхона, асосан, чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли учун мўлжалланган бўлиб, икки қисмдан иборат: ярми кутубхона, ярми эса китоб дўкони. Ҳар бирида учтадан ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Ҳозирча унда беш мингта китоб мавжуд, аммо кейинчалик таклифларга асосан нашриётлар билан ҳамкорликда китоблар сони кўпайтириб борилади. Нархлари эса аҳолига қулай тарзда белгиланади.
Кутубхонага кирган китобхон ўзига ёққан китобни олиб ўқиши ва кейинги сафар қайтариши ёки умуман қайтармаслиги ҳам мумкин.
— Кўчма кутубхонанинг ажойиб қулайликларидан яна бири унда дафтар-мундарижа ташкил этилган бўлиб, ўқувчи излаётган китобини тополмаса, асар номини рўйхатга ёзиб қолдиради, кейинги сафар ўша китоб, албатта, кутубхонамиздан жой олади, — дейди Ёшлар иттифоқи маънавий-маърифий ишлар бўлими мудири Абдулла АСЛОНОВ. — Бундан ташқари, ўз ижодини бошқаларга тақдим этмоқчи бўлган ёш ижодкорлар нашрдан чиққан китобларини совға сифатида кутубхонамизда қолдиришлари ва кейинги сафар ўқувчилар томонидан китобга билдирилган фикр-мулоҳазаларни билиб олиши ҳам мумкин.
2018 йилнинг бошидан фаолият бошлайдиган бундай қулай ва чиройли имконият китобга ошно, илмга ташна қалбларни хурсанд қилиши аниқ.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил