Хориж хабарлари      Бош саҳифа

ТАРИХДА  ҚОЛГАН  ҲОДИСАЛАР

2017 йил нимаси билан эсда қолди? Қандай воқеалар дунё оммаси назарида бўлди? Кўплаб халқаро ахборот-таҳлил институтлари бу борада ўз версияларини эълон қилди. Улар орасида инсониятни эзгуликка чорловчи ҳодисаларни саралаб, эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.

ТАРИХДА  ҚОЛГАН  ҲОДИСАЛАР

Цюрих шаҳрида дунёдаги илк «дарахт» вазифасини бажарувчи завод ишга тушди. У йилига атмосферадаги 900 тонна карбонат ангидридни кислородга айлантириб беради. Технологик жараёнда вужудга келган иссиқлик энергияси иссиқхоналарни иситишда, карбонат ангидриддан эса ёқилғи сифатида саноатда фойдаланилади.

Германияда илк марта аёллар ва эркаклар ойлик маошларининг тенглигини таъминловчи қонун кучга кирди. Қонун бир хил ишни бажарувчи аёл ва эркакларнинг иш ҳақи тенглаштирилиши ҳамда уларнинг камситилишига йўл қўйилмаслигини кўзда тутади.

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида бўлиб ўтган спорт мусобақасида 101 ёшли ҳиндистонлик спортчи Ман Каур 100 метр масофани 14 сония ичида югуриб ўтди. У профессионал спорт билан 93 ёшидан бошлаб жиддий шуғуллана бошлаган.

Мисрлик хаттот Саъд Муҳаммад кўчирган Қуръони каримнинг улкан нусхаси «Гиннесснинг рекордлар китоби»дан ўрин олди. Хаттот 3 йил давомида 700 метрли қоғоз ўрамига Қуръони карим оятларини битиб чиқди.

Дубайда биринчи робот-полициячи фаолиятини бошлади. У ҳозирча жамоат жойларида полиция патрули вазифасини бажармоқда. Робот шунингдек, суҳбатдошининг юз ифодасидан, унинг ҳис-туйғуларини ҳам таҳлил «ўқий» олади.

Ҳиндистонда Ганг ва Ямуна дарёлари тирик жонзотлар, деб эълон қилинди. Дарёларга юридик шахс мақоми берилиб, ҳуқуқлари, бурчи ва мажбуриятлари белгиланди. Шу тариқа энди бу дарёларнинг ифлосланиши тирик жонзотга етказилган жисмоний, моддий ва маънавий зарарга тенглаштирилади.

Анталияда маиший чиқиндидан электр токи ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияси барпо этилди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати 25 мегаваттни ташкил қилади. Улкан сайёҳлик оқимига эга Анталиянинг ИЭС ишга тушиши билан маиший чиқиндилардан буткул тозаланишига эришиши кутилмоқда.

Сингапурда қоронғида ёруғлик таратувчи 400 метр йўл ишга туширилди. У кундузи қуёш нурини ютиб, кечаси ўзини-ўзи ёритиб туради.

Вашингтондаги хусусий мактаблардан бирининг директори ёзги таътилни бутунлай телефон, смартфон ва интернетсиз ўтказган ўқувчига 100 доллар пул мукофоти ваъда қилди. Бундан аввал у мактабида ҳафтада бир кун — сешанба кунини ўқувчилар учун замонавий гаджетсиз кун, деб эълон қилганди.

Польшадаги Краков технология университети талаба қизлари узун сочларини кесиб хайрия тадбири ўтказди. Уларнинг сочлари кимётерапия олган қизалоқларга соч-париклар тайёрлаш учун корхоналарга топширилди.

Тувада 4 ёшли қизча инфарктни бошдан ўтказган бувисига тез ёрдам чақириш учун қорли ўрмон орқали 8 километр масофани босиб ўтди. Қизалоқнинг кимсасиз тайгада, 34 даража аёзда 4 соатдан ортиқ йўл босиши ҳақиқий мўъжизадир.

Хитойлик йигит суюклисида илиқ таассурот уйғотиш учун унга 33 тонна келадиган метеорит бўлагини совға қилди. У улкан харсангни уй учун йиғиб юрган 1 миллион юань пулига (160 минг доллар) сотиб олган.




Ўхшаш мақолалар

Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

🕔15:40, 13.04.2026 ✔38

Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

Батафсил
Барқарор ривожланишда  Япония билан экологик ҳамкорлик

Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик

🕔11:03, 24.03.2026 ✔66

Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.

Батафсил
Ҳарорат кўтарилиши  ўғил болалар  туғилишини  камайтирмоқда

Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда

🕔14:38, 12.03.2026 ✔85

Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 38    🕔 15:40, 13.04.2026
  • Барқарор ривожланишда  Япония билан экологик ҳамкорлик

    Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик

    Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.

    ✔ 66    🕔 11:03, 24.03.2026
  • Ҳарорат кўтарилиши  ўғил болалар  туғилишини  камайтирмоқда

    Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда

    Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.

    ✔ 85    🕔 14:38, 12.03.2026
  • Ҳаводан  сув олиш мумкин

    Ҳаводан сув олиш мумкин

    Берклидаги Калифорния университети профессори ва 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Умар Ёжий намлик 20 фоиздан паст бўлган шароитда ҳам ҳар куни 1000 литргача тоза сув ажратиб олишга қодир қурилмани ишлаб чиқди.

    ✔ 90    🕔 14:38, 12.03.2026
  • Ўн йил  бетон остида яшаган тошбақа

    Ўн йил бетон остида яшаган тошбақа

    Бразилияда муҳрлаб ёпилган бетон пол остида 10 йил яшаган тошбақа тирик ва соғ ҳолда топилди, ер остида ўтган бутун ўн йилликдан кейин ҳам у овқат ейишга куч топа олди.

    ✔ 92    🕔 14:37, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар