Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилЯнги йил байрами. Дастурхон тансиқ ноз-неъматларга лиқ тўла. Пиёла қўйгулик жой йўқ. Бундай тўкин дастурхон атрофида кўп еб қўйиб, бўкиб қолиш ҳеч гап эмас.
Хўш, Янги йил байрами зиёфатида овқатланиш меъёрига қандай амал қилиш керак? ªуйида мутахассисларнинг тавсияларини келтирамиз.
Дастурхондаги ноз-неъматларнинг ҳаммасидан ошқозонга пала-партиш ва кўп-кўпдан «тиқавермай», балки ҳар биридан оз-оздан татиб кўрган маъқул. Ҳатто, «Оливье» салатининг ҳам калорияси жуда юқори. Шу боис салатларнинг ҳар биридан бир қошиқдан истеъмол қилиш тавсия этилади.
Дастурхонда карам салатига кўзингиз тушдими, уни ўзингизга яқинроқ суриб қўяверинг. Маринадланган балиқ гўштими, жуда соз. Апельсин, олма, мандарину хурмо ҳам чакки танлов эмас. Тўғри, уларни кўп ейиш ёки ошқозонида муаммо бор кишига тавсия этилмайди. Аммо тўкин дастурхонда сабзавоту мевалар торт ёки қозон кабобдан яхшироқ.
Агар бирор зиёфатга оч ҳолда бориб қолган бўлсангиз ҳам, дастурхон атрофида кўйлагингиз тугмаси чирт узилгудай бўлиб тўйиб еманг. Яхшиси, бундай пайтда сал олдинроқ ёғсизлантирилган кефир истеъмол қилган маъқул. Аввало, ярим коса суюқ овқат ичиб олишни тавсия этамиз. Бундай ёндашув қорин тўқлиги ҳиссини уйғотади ва бўкиб ейишнинг олдини олади.
Қайси маъданли сув ёки ичимликлардан ичишни маъқул кўрасиз? Шарбат, компот, коктейль ёки турли газланган сувларми? Бутун меҳмондорчилик давомида уларнинг ичилган жами миқдори калорияси каттагина торт бўлагиникига етиб қолади. Энг яхшиси, хона ҳароратидаги газланмаган маъданли ёки оддий сув ичган маъқул. Гап шундаки, сув овқат тановули чоғида ошқозонни тузуккина кенгайтира олади. Бу ошқозонни турли кучли ва ёғли овқатлару салатлардан оз бўлса-да, ҳимоялайди. Буни қандай қилиш мумкин? Жуда осон. Озгина ейсиз, сув ичасиз, озгина ейсиз, сув ичасиз. Бу ишни кўпи билан 3-4 марта такрорлай оласиз, негаки, шу билан ошқозон «тўлади». Аммо эртасига қийналмайсиз.
Байрамдан сўнг бўкиб қолишдан азият чекмаслик учун Янги йил дастурхони атрофида егуликларни тўғри истеъмол қилиш талаб этилади. Бу қийин эмас.
Салатларга ишлатилган майонез истеъмолини ошириб юбориш ярамайди. Унинг ўрнига кефир, ёғи кам сметана ёки ўсимлик ёғидан фойдаланган маъқул.
Қовурилган овқатлардан кўра, димланган ва қайнатилганлари маъқулроқ.
Дастурхонга гўштли ва сабзавотли салатлардан тенг миқдорда қўйинг.
Тўйиб кетган бўлсангиз-у, аммо олдингизга сиз яхши кўрган тансиқроқ таомни қўйишса, қийин бўлса-да, истеъмол қилманг, бу сизга зарар келтиради.
Қорин дам бўлиб кетмаслиги учун газланмаган сув истеъмол қилинг.
Дастурхон атрофида истеъмол борасида тез-тез танаффус қилинг ва жисмоний ҳаракатлар қилиб туришни унутманг.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил