Саломатлик      Бош саҳифа

САРАТОНДАН САҚЛАЙДИГАН МАҲСУЛОТЛАР

Саратон касаллигига йўлиқиб қолишдан деярли ҳамма хавфсирайди. Чунки бу касалликни даволаш анча мураккаб. Тадқиқотчилар эса, касаллик хавфини камайтириш энг оқилона йўл эканини таъкидлаб, айрим табиий маҳсулотларни тавсия қилмоқда.

САРАТОНДАН САҚЛАЙДИГАН МАҲСУЛОТЛАР

Сут маҳсулотлари

Сут маҳсулотлари ошқозон-ичак касалликларидан энг яхши ҳимояловчи ҳисобланади. Масалан, гастрит, дисбактериоз, қабзият, йўғон ичак яллиғланиши (колит) каби касалликларнинг олдини олишда уларга етадигани йўқ. Чунки маҳсулот таркибидаги сут кислотасини ҳосил қиладиган бактериялар ичак микрофлорасини меъёрлаштиради. Яқинда мутахассислар йогурт ва қатиқда ҳазм тизимини хавфли ўсма касалликларидан ҳимояловчи антиканцероген моддалар борлигини аниқлади.

Қора узум

Қора узумда ҳам саратонга қарши курашиш хусусияти бор. Кентукки университети (АҚШ) олимлари қора узумнинг пўсти ва данаги лейкемия касаллигига қарши курашишда ёрдам беришини исботлади. Тажриба давомида беморларга узум данаги экстрактидан қабул қилиш тавсия этилган. Кузатув якунида маълум бўлишича, узум данаги ёмон сифатли ўсмаларни емирувчи оқсилларни фаоллаштирар экан. Калифорния университети олимлари ҳам шу йўналишдаги тажрибаларни кўплаб ўтказган. Уларнинг сўнгги тадқиқотларидан бирида узум данаги экстракти ошқозон саратони хавфини камайтириши исботланди.

Помидор

Французлар «Муҳаббат олмаси», дея таърифлайдиган помидор ҳам организмни хавфли ўсмалардан ҳимоялаши мумкин экан. Хусусан, сут бези, ўпка, ошқозон, ошқозоности бези, йўғон ва тўғри ичак саратонининг олдини олишда помидорга етадигани йўқ, дея таъкидлайди мутахассислар. Италиялик олимлар ичак саратони билан оғриган 2700 нафар беморни 2900 нафар ҳар куни помидор истеъмол қиладиганлар билан солиштиришди. Кузатув натижаси эса кутилмаган бўлди: тез-тез помидор истеъмол қилиш ичак саратони хавфини 30-40 фоизгача камайтирар экан.

Гарвард тиббиёт мактабининг олимларининг олти йил давомида 47 минг нафар хавф гуруҳидаги одамларни икки гуруҳга бўлиб, кузатган мутахассислар ҳам италиялик ҳамкасблари фикрига қўшилишди. Яъни, помидор истеъмол қилишни канда қилмаган гуруҳдагиларда саратон белгилари қайд этилмаган. Помидорнинг бу хусусияти таркибидаги ликопенга боғлиқ. «Уни хом ҳолда истеъмол қилиш керак, термик ишлов вақтида таркибидаги ликопеннинг фойдали хусусиятлари йўқолади», деган қарашлар ҳам мавжуд эди. Бироқ олиб борилган илмий тадқиқотлар пиширилган помидор ҳам саратоннинг олдини олиши мумкинлигини исботлади. Муҳим томони, организм ликопенни ёғ билан яхшироқ ўзлаштиради. Демак, уни ёғда димлаб, қовуриб истеъмол қилиш янада фойдалироқ.

Апельсин

Апельсин ва мандаринда ўпкани саратондан ҳимояловчи табиий моддалар бор. Америкалик олимлар ушбу мевалардан 22 турдаги фаол модда, хусусан, хавфли ўсма ҳужайралари кўпайишини тўхтатувчи тангеретин, нобилетин ва синенсетин моддаларини ажратиб олишди. Организмнинг аскорбин кислотасига бўлган кунлик эҳтиёжини қондириш ва ҳужайраларимизни ёмон сифатли ўсмалардан ҳимоялаш учун ҳар куни 200 грамм янги сиқилган апельсин шарбати ичиш кифоя.

 

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔92

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар