Халқ билан      Бош саҳифа

КИМНИ АЛДАЯПМИЗ ЎЗИ?

Яна тўй дабдабасидан тўймаётганлар ҳақида

Газетамизнинг шу йил 14 декабрдаги 50-сонида Маҳмудхўжа Беҳбудий бобомизнинг 1915 йили «Ойина» журналида чоп этилган «Бизни кемиргувчи иллатлар» мақоласи қайта нашр этилган эди. Мақолани ўқиб, тўй ва маросимлар билан боғлиқ муаммолар орадан юз йилдан зиёд вақт ўтса ҳам ҳали-ҳамон ўз ечимини топмаётгани кўпчиликни ташвишга солди. Ушбу мақола хоразмлик энг фаол, жамоатчиликка танилган, эл-юрт ҳурматини қозонган инсонларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Бу масала бугун ҳам долзарб бўлиб қолаётганини кўпчилик афсус билан таъкидлади. Шундай фикр-мулоҳазалардан айримларини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.    

КИМНИ АЛДАЯПМИЗ ЎЗИ?

Аминбой ВАФОЕВ, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби:

— Хоразмда тўйлар камчиқим, аксарият ҳолларда ортиқча сарф-харажатсиз ўтказиляпти. Эрталабки наҳорги ош бериш одати бу вилоятда йўқ. Шундай бўлса-да, баъзи бир тўйларда дабдабабозлик, исрофгарчилик, қолаверса, ким ўзарга тўй бериш ҳолатлари ҳам учраётганидан кўз юмиб бўлмайди. Тўйларнинг камчиқим, исрофгарчиликсиз ўтишида маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар кўмитаси аъзолари ва барча жамоатчилик бирдай фаоллик кўрсатиши зарур.

Қишлоқларда унчалик эмасу, аммо шаҳарда тўй бериш жуда қийин бўлиб қолди. Тўйхоналар қиммат, ҳар бир ўринга фалон минг сўмдан пул харажат қилинаётир. Ўғлини уйлантираётган хонадон қишлоқда 50 миллион атрофида пул сарфласа, шаҳарда, ўз-ўзидан аёнки, 100 миллион сўм харажат қилмоқда.

Яқинда шаҳарда бир тўйда иштирок этдим. У ердаги исрофгарчиликни кўриб рости ўзимнинг ҳам виждоним қийналиб кетди. Уч хил овқат, ичимликни-ку айтмай қўяверасиз. Овқатни ейилгани ейилди, қолгани қолди. Бўлинган ярим-ёрти нонларнинг қанчаси ортиб қолди.

Ноз-неъматларга тўла тўкин-сочин дастурхонимизга кўз тегмасин деймиз, аммо элимизда «Нимани хор тутсанг, шунга зор бўласан», деган нақл ҳам бежиз айтилмаган.

Дилором АБДУШАРИПОВА, Қўшкўпир туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактаби директори, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси:

— Тўйдан олдинги қиз йиғини бугун жуда кўп мунозараларга сабаб бўляпти. Кўп жойларда қиз йиғини хонадонда қизнинг дугоналари даврасида ўтказилиши керак, дейилаётган бўлса, амалда эса бунга умуман риоя  қилинаётгани йўқ. Баъзи бир қиз йиғинлари катта дабдаба билан ўтказилмоқда. Тўғри, тўйларни тартибга солиш ҳақида қарор чиққандан кейин маҳаллаларда бу масала сал тартибга тушгандек бўлади. Аммо кўп ўтмай, бу иш бўшашиб, яна аввалги ҳолатига қайтади.

Бир қишлоқда шундай бир ҳолнинг гувоҳи бўлдим. Ўзига тўқ бир оила қизини узатадиган бўлди. Қиз йиғини тўйхоналарда ўтказилмасин деган гаплар чиққан кунлари эди. Дарров бир-икки «ақлли» топилиб, қиз йиғинини тўйхонада ўтказишга келишишди. Аммо қизнинг ёнига куёв болани ҳам олиб келиб ўтқазиб қўйишди. Тумандан келган назоратчилар «ҳа, бу никоҳ тўйи экан», деб чиқиб кетишаверди. Кимни алдаяпмиз ўзи?!

Отабой ЖУМАНИЁЗОВ,  Урганч давлат университети профессори:

— Ҳар бир нарсанинг меъёри бўлиши керак. Мен тўйхоналардаги овоз кучайтиргичлар ҳақида ўзимнинг фикримни айтмоқчиман. Тўйларда овоз кучайтиргичларнинг ҳаддан зиёд баландлатиб қўйилиши кўпгина салбий ҳолатларга олиб келиши табиий. Баъзан тор тўйхоналарда отарчилар уч-тўртта карнай билан хизмат кўрсатмоқда.

Одамлар мусиқанинг баландлигидан безор бўлиб тўйларга бормай қўйишяпти ёки бирров ўтириб, чиқиб кетишга мажбур бўлаётгани ҳам сир эмас. Шовқиннинг таъсиридан ўтириб бўлмайди. Қон босими юқори бўлган одамларда босим янада кўтарилиб кетган пайтлари ҳам кўп кузатилган. Маҳалла оқсоқоллари, жамоатчилик тўйхоналардаги бу муаммони тўлиқ назоратга олишлари керак, назаримда.

Фарҳод НАФАСОВ,  фермер:

— Халқимизда кўрпангга қараб оёқ узат, деган гап бор. Кўп тўйларда шунга риоя қилинмайди. Қарз ҳавола қилиб бўлса-да, номдор санъаткорларни чақиришади. Бир соатга фалон сўмга келувчи «бирров»чилар ҳам кўпайган. Ҳамма ҳам тўй мавсуми бошланишидан манфаатдор-да. Ана шунинг ўзида оила бюджетидан 5-10 миллион сўмлик ортиқча харажат чиқиб кетади. Бир кунлик тўй деб оила 3-4 йил қарз узиш билан овора бўлади.

Ортиқча чиқимларнинг яна бири бу келин-куёв машиналари. Бу машиналар қишлоқ жойларда ҳозирги кунларда 100 АҚШ долларигача чиқиб кетган. Ҳамманинг ҳам қиммат машиналарни хизматга олишга имкони йўқ. Лекин бир-бировдан ўзаман, деб қарз ҳавола қилиб, айрим ёшларимиз ота-она олдига шарт қўйиб, шу қиммат машиналарни ижарага олишда пойга қилишяпти.

Феруза КАРИМОВА, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти кенгаши бош мутахассиси:

— Жойларда ўтказилаётган тўй ва маросимларда ортиқча сарф-харажатларга олиб келаётган ҳолатларни таҳлил қилиш ва сабабларини аниқлаш, тегишли чораларни кўриш бўйича масъул ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилиниб, бу борада маҳаллалар кесимида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Лекин ҳаётимизда ҳар куни учраётган дабдабали тўйлар фаолиятимиз ҳали етарли эмаслигидан далолат беряпти. Тўй-ҳашамлардаги ортиқча, четдан кириб келаётган урф-одатларни замонавийлик деб қабул қилавермасликни ёшларга ва уларнинг ота-оналарига тўғри тушунтириш нафақат маҳалла фаоллари, балки барчамизнинг олдимизда турган вазифа эканини унутмаслигимиз керак.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Она табиатни асрашда  фуқаролар ва жамоатчилик роли ошади

Она табиатни асрашда фуқаролар ва жамоатчилик роли ошади

🕔15:35, 20.11.2025 ✔33

Бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда экологик йўналишдаги муаммоларга қарши курашувчи ташкилотларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам ушбу соҳага қаратилган жиддий эътибор намунасидир.

Батафсил
Соғлом  турмуш  оиладан бошланади

Соғлом турмуш оиладан бошланади

🕔15:27, 20.11.2025 ✔27

Бугун экологик маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини ҳаёт мезонига айлантириш жамият тараққиётининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб бормоқда. Шу мақсадда Хоразм вилоятида «Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади» мавзусида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Қорақалпоқ элининг  лочин  депутати

Қорақалпоқ элининг лочин депутати

🕔15:54, 13.11.2025 ✔34

Юртимизда халқ манфаатлари учун эзгу ишларни қилиб чарчаш нима билмайдиган элдошларимиз талайгина. Уларнинг ҳар бир куни савоб амаллар билан бошланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она табиатни асрашда  фуқаролар ва жамоатчилик роли ошади

    Она табиатни асрашда фуқаролар ва жамоатчилик роли ошади

    Бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда экологик йўналишдаги муаммоларга қарши курашувчи ташкилотларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам ушбу соҳага қаратилган жиддий эътибор намунасидир.

    ✔ 33    🕔 15:35, 20.11.2025
  • Соғлом  турмуш  оиладан бошланади

    Соғлом турмуш оиладан бошланади

    Бугун экологик маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини ҳаёт мезонига айлантириш жамият тараққиётининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб бормоқда. Шу мақсадда Хоразм вилоятида «Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади» мавзусида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 27    🕔 15:27, 20.11.2025
  • Қорақалпоқ элининг  лочин  депутати

    Қорақалпоқ элининг лочин депутати

    Юртимизда халқ манфаатлари учун эзгу ишларни қилиб чарчаш нима билмайдиган элдошларимиз талайгина. Уларнинг ҳар бир куни савоб амаллар билан бошланади.

    ✔ 34    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Жамоатчилик эшитуви  Сув таъминоти ва  канализация  хизматларидан одамлар  розими?

    Жамоатчилик эшитуви Сув таъминоти ва канализация хизматларидан одамлар розими?

    Фарғона вилоятида Осиё тараққиёт банки кўмагида «Иқлим шароитига мос сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш лойиҳаси» доирасида жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

    ✔ 141    🕔 08:57, 08.09.2025
  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун  шароитлар қониқарлими?

    Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар қониқарлими?

    Экопартия вакиллари Урганч шаҳри бўйлаб муаммо ва таклифларни ўрганишди

    ✔ 184    🕔 08:59, 08.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар