Аксарият таом ва салатларимизни картошкасиз тасаввур этиш қийин. Унинг таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислота, турли витаминлар, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементлар бор. Ундаги оқсилда инсон саломатлиги учун зарур аминокислоталар мавжуд.
Картошка калийга бой бўлгани боис, у пешоб ҳайдовчи восита сифатида юрак ва буйрак касалликларидан азият чекаётган беморларга тавсия этилади.
Шарбати меъда шираси ошиб ёки камайиб кетиши билан боғлиқ гастритни даволайди.
Тиббиётда картошка шираси яллиғланишга қарши самарали ёрдам беради.
Картошка суви жиғилдон қайнаши, кўнгил айнишини йўқотади.
Халқ орасида шундай амал бор: картошка қайнатилган сувнинг буғидан нафас олиш бурун бўшлиғи шамоллашида яхши наф беради.
Янги картошка сувини қаймоққа қориштириб, терининг сепкил тошган, биринчи даражали куйган соҳаларига суриш орқали сепкилларни камайтириш, жароҳатни тез битириш мумкин.
Ёз ойларида кўп учрайдиган қадоқни даволашда ҳам картошкага тенг келувчи табиий восита йўқ.
Картошка гулларидан тайёрланган дамлама артериал қон босимини пасайтиради.
Микроб ва замбуруғларга қарши курашиш хусусияти билан тери касалликларидан азият чекадиганларга ёрдам беради.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил