Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҲАЁТДАГИ ЭНГ ЗЎР ОШНО

Кўпчилик излаётган китоблар — Чирчиқда

Китоб билим уммонига кириш эшигидир. Яхши китобни ўқиб қаҳрамонларга қўшилиб қувонасиз, йиғлайсиз, улардан ўрнак оласиз, ҳаётни, инсонийликни ўрганасиз. Мутолаа шунинг учун ҳам ҳеч қачон эскирмайди...

ҲАЁТДАГИ ЭНГ ЗЎР ОШНО

Бугун юртимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уни оммалаштиришга улкан эътибор қаратилмоқда. Чирчиқ шаҳридаги «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамиятининг Маданият саройида «Китобхонлик буюк келажак кафолатидир» шиори остида ўтган китоб ҳафталиги ёшу кекса учун бирдек қизиқарли байрамга айланиб кетди.

— Мазкур тадбир вилоятда биринчи бор ўтказилмоқда ва келгусида давом эттирилади, — дейди «Ўздавкитобсавдотаъминоти» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Мурод АШИМОВ. — Бундан мақсад, аҳолининг барча қатлами, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, оилавий китобхонлик маданиятини ошириш, ўзимизда чоп этилаётган янги нашрлар билан аҳолини таништириб боришдир.

«Китоб ярмаркаси»да 2 минг номдаги 40 мингдан зиёд бадиий, илмий-оммабоп, маънавий-маърифий, тарихий, болалар адабиётига оид китоблар, шунингдек, ўзбек, рус ва хорижий тиллардаги нашрлар китобсеварлар эътиборига ҳавола этилди. Нархлари арзон, чўнтакбоп.

Китоб савдоси ярмаркаси учун ажратилган жой бир пасда одамлар билан гавжумлашди.

— Бугунги тадбир ҳам ёшларни Ўзбекистонда чоп этилаётган китоблар билан таништириш, нашрлар ҳақида маълумотлар бериш мақсадида ўтказилмоқда, — дейди Чирчиқ шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир МАТКАРИМОВ. — Шахсан ўзимга кўпроқ детектив жанрдаги китоблар ёқади. Айни дамда Александр Дюма қаламига мансуб уч томлик «Граф Монте Кристо» китобининг биринчи томини ўқиб тугатдим. Иш жадвалим жуда тиғиз бўлишига қарамай, мутолаа учун вақт ажрата оламан. Ўзбек адибларидан Тоҳир Малик асарларига ҳурматим баланд, уларни севиб ўқийман. Шеъриятга қизиқаман, Маҳмуд Тоир ва Муҳаммад Юсуф шеърлари менга манзур. Китоб мутолааси киши дунёқарашини кенгайтиради, маънавий озиқ беради. Омма билан мулоқот қилиш, гаплашиш маданиятини ўргатади. Бу эса менинг ишимда жуда қўл келади.

Ўқувчи неваралари билан юрган онахонга рўпара келдик.

— Невараларимга, ўзлари қизиққан китобларни харид қилдик, — дейди пенсионер Марғуба опа Ботирова. — Ўзим 38 йил мактабда математикадан дарс берганман. Китобнинг сеҳрли кучи ва таъсирини жуда яхши тушунаман. Ана шу китобларни невараларимдан сўнг ўзим ҳам ўқийман-да! (кулади). Менга анча уринган, униққан китоблар ёқади. Негаки, улар кўп ўқилган, қўлдан-қўлга ўтган, кўп варақланган бўлади. Демак, унинг кўпчиликка нафи теккан, зиёси ўтган...

Нурпўлат НУРҚУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири.




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар