Саломатлик      Бош саҳифа

ҚУШДАЙ ЕНГИЛ БЎЛИНГ!  

Замонавий ҳаммом — саунанинг қандай фойдали томони бор, зарари-чи?

Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида ҳаммомга тушиш тана териси ёшаришини, ундаги зарарли микроблар чиқиб кетишини, нафас олиш енгиллашиб, организмга шифобахш таъсир кўрсатишини таъкидлаган. Дарҳақиқат, аждодларимиз тана озодалиги ва саломатлигини таъминлашда азалдан ҳаммомлардан фойдаланиб келган. Ҳозир эса унинг замонавий кўриниши — сауна оммалашди.

ҚУШДАЙ ЕНГИЛ БЎЛИНГ!  

Сауна таъсири бир неча босқичдан иборат. Дастлаб, бадандан тер чиққунига қадар бўлган секин қизиш даври 4-5 дақиқани ўз ичига олади. Сўнг душ қабул қилинади ва дам олинади. 8-12 дақиқали чуқур қизиш давридан кейин ҳарорати 8-12 даража бўлган душ ёки ванна қабул қилинади.

Саунанинг барча муолажалари даври 60 дақиқадан ошмаслиги керак. Ибн Сино ўзининг ҳаммом ҳақидаги рисоласида «Иссиқхонага биринчи кириб терлаганингда бадандан фақат сув чиқади. Бироз дам олиб, иккинчи ва учинчи маротаба кирганингда ортиқча тузлардан халос бўласан. Ундан кейинги кирганингда эса баданингдан заҳарлар (токсинлар) чиқади, буни бадбўй ҳидидан сезиб оласан», деб огоҳлантирган.

Ушбу замонавий ҳаммомнинг таъсири биринчи марта киришдаёқ сезилмайди. Бир неча марта иссиқхонада ўтириб, кейин салқин хонага чиқиб, маълум муддат дам олиш ва қайтадан кириш лозим. Ана шунда организм йиллар мобайнида йиғилиб қолган мочевина, креатинин, билирубин, сийдик, сут, янтарь, пировиноград кислоталаридан фориғ бўлади.

Саунада кучли сувсизланиш кечади. Бу эса тўқималардаги минераллар таркибининг кескин ўзгаришига олиб келади. Саунада яхшилаб чиниқиш учун унда камида ўн дақиқа бўлиш керак. Шу вақт мобайнида тери ташқи қатлами 39 даражагача ошади ва териости ёғ ва мушак қатламларида ҳароратнинг 38 даражагача кўтарилиши таъминланади. Моддалар алмашинуви кучайиб, мушакларда йиғилиб қолган сут кислотаси ажралиши тезлашади. Қизиш ва совуш циклини такрорлаш даво натижаларини бир неча карра оширади. Сауна нафақат мушаклар, балки пай ва бўғимларда ҳам қон айланишини яхшилайди.

Бўғим ва буйракларда туз йиғилиши билан кечадиган подагра, остеохондроз касалликларида сауна ва ҳаммомнинг ўрни беқиёс. Бунда йиғилган тузлар эриб, тер орқали чиқиб кетади ва организм тозаланади. Бундан ташқари, шикастланган соҳаларда ҳам ўткир даврдан кейин сауна муолажалари аъзо ва тўқималарда қон айланишини яхшилайди. Сауна ўпканинг сурункали касалликлари — бронхиал астма, бронхит, плеврит, зотилжамда қон айланишини меъёрлаштиради.

Бундай ҳаммомда тер ажралиши шу қадар жадал кечадики, ундан кейин деярли бир кеча-кундузгача буйраклар зўриқмай ишлайди. Ичакларда қон оқимининг кучайиши ва моддалар алмашинувининг яхшиланиши меъда ости бези ҳамда ўт йўлларининг кенгайиб, тозаланишини таъминлайди. Таянч ҳаракат тизими аъзоларининг бўғимлар ва тўқималарнинг шикастланишидан кейинги ҳолатлари, бўғимлар ва тўқималарда ўтказилган операциялардан 2-3 ой ўтгач, мушак, пай ва бўғим касалликлари, мушакларнинг қотиши, артрит, артроз, ревматизмнинг ўткир даври ўтганидан кейин, ревматоид артрит, остеохондроз, умуртқа поғонасининг чурраси (енгил даражаси), Бехтерев касалликларида сауна ва ҳаммом буюрилади.

Терлаш маҳалида йўқотилган сувнинг ўрнини наъматак, ширинмия илдизи ва тоғрайҳон ўтлари аралашмасидан тайёрланган дамлама билан тўлдириш фойдали. Бундай дамлама сауна пайти 3-4 литргача ичилади. Кучли терлашдан кейин мушакларда тортилишни сезиш мумкин, бу зарарли моддалар билан бирга тер орқали кальций микроунсури ҳам чиқиб кетаётганини билдиради.

Бундай пайтда доривор ўтлар дамламасининг 20 миллилитрига 10 фоиз кальций хлорид эритмасидан қўшиб ичиш муаммонинг осон ечимидир. Саунага мунтазам қатновчиларга бош оғриғи ва бош айланиши дардлари бегона бўлади. Иссиқлик таъсирида бош мия қон томирлари бошқа аъзо ва тизимлардаги каби кенгайиб, қон айланиши яхшиланади, иммун тизими рағбатланиб, қон оқими тезлашади, чандиқлар сўрилади.

Саунага онкологик касалликлар, юрак-қон томир тизимининг миокард инфаркти, ўта юқори қон босими, юракнинг оғир даражадаги етишмаслиги, тромбофлебитлар, вена томирларининг етишмаслиги, гриппнинг ўткир даври, юқори ва пастки нафас тизими аъзоларининг ўткир хасталиклари, тутқаноқ, буйракда тош тиқилиб қолиш эҳтимоли туғилган ҳолатлар, қон кетишга мойиллик бўлган ўткир гинекологик касалликлар, ҳомиладорлар бориши тавсия этилмайди.

 

Алижон ЗОҲИДИЙ




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар