Узун ва қалин киприкни қайси аёл истамайди дейсиз? Бунинг учун улар одатда гўзаллик салонларига мурожаат этишади. Аммо киприкни уй шароитида ҳам чиройли шаклга келтириш мумкин. Озгина вақт ва ҳафсала бўлса, кифоя.
Чакамуғ (репейник) мойи киприкни парваришлаб, уни озиқлантиради ҳамда яхши ўсишини таъминлайдиган табиий воситадир. Ушбу мой киприк тўкилишининг олдини олиб, уни қалинлаштиради.
Туш идишини яхшилаб ювиб, унга чакамуғ мойи қуйилади. Мой ҳар куни кечқурун киприкка сурилади. Дарвоқе, мойнинг кўз шиллиқ пардасига томмаслигига эътибор беринг. Ёғни сургач, 10-15 дақиқадан сўнг киприкни қуруқ дока билан артиб олиш мумкин. Бу қовоқлар шишиб кетиши олдини олади.
Чаканда, канакунжут ҳамда зайтун мойлари ҳам киприк парваришида яхши самара беради. Мойлардан алмаштириб ҳам фойдаланса бўлади. Мойчечак ҳамда бўтакўз ўсимлигининг дамламаси эса нафақат киприк, балки кўзлар учун ҳам фойдаси беқиёс. Улардан тайёрланган дамлама кўзлардаги чарчоқни ёзишга ёрдам беради.
Бир ошқошиқ мойчечак ёки бўтакўз ўсимлигини 200 миллиграмм қайнаган сувга солиб, дамлама тайёрланади. Дамлама маълум вақтга тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолдаги дамламага дискли докани ботириб олиб, қовоқлар устига 15-20 дақиқага қўйилади.
Киприкларни парваришлашда ниқоблар жуда фойдали. Бунинг учун бир ошқошиқ канакунжут мойи, бир чойқошиқ алоэ шарбати ҳамда А витаминининг ёғли эритмаси керак бўлади. Барчаси аралаштирилиб, уйқудан 2-3 соат олдин киприкларга суртилади. Уйқудан олдин киприкларни докали диск билан тозалаб олиш зарур.
Интернет материаллари асосида тайёрланди
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил