Халқ билан      Бош саҳифа

ОДАМЛАР ДИЛИДАГИНИ ТОПИШ МАҲОРАТИ

Маҳалла маслаҳатчилари танловида юксак баҳоланди

ОДАМЛАР ДИЛИДАГИНИ ТОПИШ МАҲОРАТИ

Шахс, оила ва жамият билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда элнинг ёши улуғ, кўпни кўрган, тажрибали кайвонилари кўмагидан фойдаланиш бугунги кунда тарихий қадрият сифатида оммалашиб улгурди. Миллий тутумларимиз, урф-одат ва расм-русумлар негизидаги ҳар бир ишни бамаслаҳат, кўпчилик билан кенгашиб, катталар тажрибасига таяниб бошлаш ўзининг ижобий самарасини бераётгани барчамизга аён.

Бундан ўн икки йил олдин Президентимиз Фармонига мувофиқ, маҳаллаларда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилиб, улар зиммасига оила ва маҳаллага яқиндан ёрдам бериб бориш, муаммоларни ижобий ҳал қилишга кўмаклашиш, маҳалладаги ҳар бир кишини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар томонлама муносиб ҳимоялаш вазифалари юклатилган эди. Бу лавозимда бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, аҳолига, биринчи навбатда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни ривожлантириш борасида ижобий таъсир ўтказа оладиган 8700 дан ортиқ обрўли ҳамда фаол хотин-қизлар фаолият юритяпти. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг ўзига яраша салмоқли улуши бор. 

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқарувининг маълумот беришича, биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оилалардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш натижалари асосида 123 минг 500 дан ортиқ аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишга, 95 мингга яқин фуқарони иш билан таъминлашга кўмаклашилган. Эрта никоҳнинг салбий оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, оилаларнинг ажрашиб кетишининг олдини олиш, тўй ва маросимларни ихчам ва исрофгарчиликларсиз ўтказиш, оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга амалий ёрдам бериш, оила ва маҳаллаларда соғлом маънавий муҳитни янада барқарорлаштиришга ҳисса қўшиш каби масалаларда айнан маслаҳатчиларнинг алоҳида ўрни бор. Уларнинг ўз вазифасига қанчалик сидқидилдан ёндашаётгани, масъулият ва бурчларини қандай адо этаётгани, жамоатчилик билан ишлашдаги билим ва тажрибаси халқнинг доимий диққат марказида бўлиб келяпти. Улар орасида эл ишончини оқлаб, одамлар ҳурматига сазовор бўлаётган, маслаҳатчилик лавозимига бир неча бор қайта сайланиб, узоқ йиллардан бери ишлаб келаётганлар кўп.

Яқинда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган «Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» кўрик танлови ҳам соҳада хизмат қилаётган фидойи  инсонлар меҳнатини яна бир бор ғалвирдан ўтказди. Танловнинг туман (шаҳар) босқичида 8 минг 500 нафардан ортиқ маслаҳатчи иштирок этди.

— Бу йилги танлов алоҳида аҳамиятга эга, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Аҳрор Ғуломов. — У халқимиз шоду хуррамлик билан кенг нишонлайдиган, барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилди. Маслаҳатчиларимиз танловга жиддий тайёргарлик кўришган. Уларнинг тақдимот ва чиқишларини кўриб, ҳакамлар ҳайъати келгусидаги фаолияти учун ҳам тегишли маслаҳат ва тавсиялар берди. Ўйлаймизки, бу тавсиялар маслаҳатчиларнинг иш жараёнида жуда асқатади.  

Ҳа, ҳар бир маслаҳатчи ўз вазифасини масъулият билан бажариши учун, аввало, соҳага оид мавжуд қонунчиликни, жамоатчилик билан ишлаш кўникмасини яхши ўзлаштирган бўлиши зарур. Танловда қатнашган маслаҳатчиларнинг ҳар бири ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор беришгани яққол намоён бўлди. Айниқса, халқимизнинг миллий урф-одат ва анъаналарини тарғиб этишдаги маҳорати маслаҳатчилар бу лавозимга қанчалик муносиб эканини яна бир бор исботлади.           

— Эътибор ва ишонч ҳар қандай одамни янги марраларга руҳлантиради, — дейди танловнинг Андижон вилояти ҳудудий босқичи ғолиби Сайёра Мирзаева. — Маҳалладаги тинчлик-хотиржамликни асраш кўп жиҳатдан маслаҳатчининг ҳам билими ва ҳаётий тажрибасига боғлиқ. Буни вилоятда фаолият кўрсатаётган 864 диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчининг ижтимоий-сиёсий жараёндаги иштироки ва фаоллиги мисолида ҳам кўриш мумкин. Айниқса, бунда маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаш яхши самара беради.

Мақсуд ПЎЛКАНОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар