Табиатда шундай товушлар борки, эшитганда киши ғашига тегиб, асаб тизимини издан чиқаради. Айримлар бунга тоқат қилолмай, тажанглашиб, жанжаллашиш даражасига ҳам боради. Масалан, қурилишга яқин яшайдиганлар эрта-ю кеч жиғибийрон бўлиб юради. Кран, темир ускуналарнинг ишқаланишидан чиқаётган ёқимсиз товуш кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундай мисолларни кўплаб учратиш мумкин.
Ньюкасл университети олимлари бу борада тажриба ўтказишди. Иштирокчиларга МРТ (магнит-резонансли томография) чоғида турли товуш туширилган аудио тасмалар эшиттирилди. Қайси товушга нисбатан миянинг ҳис-туйғуларга жавобгар қисмида фаоллик бўлса, қайд этишди. Натижага кўра, тажриба иштирокчилари қуйидаги товушларга нисбатан кучли реакция билдиришган: ойнага метални ишқалаш, бўр ва тирноқни мактаб доскасига ишқалаш, аёллар ва болалар чинқириғи, чарх тошининг овози, автоулов тормоз берганида чиқадиган товуш ва бошқалар.
Кишилар табиатан хавфни кузатиб боришга тизимлаштирилган бўлади. Улардаги эшитиш тизими сон-саноқсиз товушлар орасидан муҳим бўлган ёки аксинча, асаб тизимига зарар етказадиган овозни илғаб олади. Масалан, жуда шовқин хонада телефоннинг паст жиринглаши ҳам дарров эътиборни тортади. Ёқимсиз товушлар эшитилганда эса мия остида ундан қочиш ёки қаршилик кўрсатиш тизими ишга тушади. Инсонда ноқулай вазият юзага келади. Улар кишига салбий таъсир кўрсатиши сабабли зарарли товушлар ҳисобланади. Агарда бу гуруҳга кирмайдиган товушлар, масалан, қадам товуши, овқатланишда чиқадиган овоз ёки соатнинг чиқиллаши ҳам безовта қилса, демак, у инсонда асабийлик симптоми кузатилади.
Бундай товушлар безовта қилганда мусиқа тинглаш, яқинлар билан суҳбат қилиш, шовқин ўтказмайдиган қулоқчинлардан фойдаланиш вазиятни бироз енгиллаштиради. Ушбу ҳимояланиш усуллари асаб тизими шикастланишининг олдини олади.
Дурдона САФАРОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил