Мевалардан тайёрланган ниқоблар глюкоза, турли витамин ва минерал моддаларга бой бўлиб, юзни тозалаш ва озиқлантириш хусусиятига эга. Єуйида ушбу ниқобларнинг айримларини тайёрлаш усуллари билан танишишингиз мумкин.
1-ниқоб
Бир неча дона малина ва узум мевасини яхшилаб эзиб, бир чойқошиқ сметана қўшилади. Юзга суртиб, 20 дақиқадан кейин ювиб ташланади.
2-ниқоб
Битта олмани қирғичдан ўтказиб, 1 та тухум сариғи, бир чойқошиқ қаймоқ қўшиб аралаштирилади. Сўнг юзга суртилади. 15-20 дақиқадан кейин илиқ сувда ювилади.
3-ниқоб
Лимоннинг қуритилган пўстлоғини илиқ сувда ивитиб, унга бир чойқошиқ тухум сариғи ва қатиқ қўшиб юз ва бўйинга суртилади. 15 дақиқадан кейин эса илиқ сувда ювилади.
4-ниқоб
Шафтолини яхшилаб эзиб ёки қирғичдан ўтказиб, унга бир чойқошиқ қатиқ қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг юзга суртилади. 10-15 дақиқадан кейин ювиб ташлаш мумкин.
Матлуба АҲМЕДОВА
тайёрлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил