Жиззахда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинари ўтказилди.
Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида фуқаролар йиғинларининг ҳуқуқий асослари ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳолининг маҳаллага бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди. Шу йил май-июнь ойларида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бошқарув тизимининг янада такомиллашувида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Фуқаролар йиғинлари фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган семинарда фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиясини сайлаш тартиби тўғрисидаги масалалар хусусида сўз юритилди.
— Давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирувчи вазифаларнинг катта қисми фуқаролар йиғинлари томонидан бажарилаётгани йиғин раисининг билим ва малакаси юқори бўлишини тақозо этади, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Сатторов. — Шунинг учун янги сайланган раислар фуқаролар йиғинларининг ваколатлари тўғрисида етарли маълумотга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил