Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилҚоматнинг тик ва чиройли бўлиши нафақат ташқи гўзаллик, балки ички аъзоларнинг меъёрий фаолият юритишида ҳам катта аҳамиятга эга. Бунинг учун эса, болани кичик ёшданоқ қаддини тўғри тутишга ўргатиш зарур. Озгина эътиборсизлик ҳам жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Сколиоз ҳам шундай хасталиклардан бири.
— Сколиоз болаларда учрайдиган умуртқа поғонасининг ёнга ва ўз ўқи атрофида қийшайиши билан кечадиган оғир ортопедик хасталик, — дейди тиббиёт фанлари доктори Илҳом ХЎЖАНАЗАРОВ. — У туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Туғма сколиозга ҳомиладорлик вақтида умуртқа поғонасининг қайсидир қисмидаги ривожланиш нуқсони сабаб бўлади.
Орттирилган сколиоз кўпинча боланинг бўйи тез ўсадиган 5-7 ёки 12-15 ёш даврида умуртқа поғонасидаги иккиламчи ўзгаришлар ҳисобига юзага келиши мумкин. Касалликнинг бу тури идиопатик (сабабсиз) сколиоз, деб ҳам юритилади. Беморларнинг 70-80 фоизи касалликнинг айнан, шу туридан азият чекади. Бу, айниқса, қиз болаларда кўп учрайди.
— Касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар тўлиқ ўрганилганми?
— Дунё олимларининг бу борада турли назариялари мавжуд. Улар касалликни боланинг ўсиш даврида овқатланиш тартибининг бузилиши, яъни сунъий қўшимчаларга бой таомларни кўп, табиий маҳсулотларни кам ейиш билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, гиподинамия (камҳаракатлилик) ҳам хасталик пайдо бўлишига замин яратиши мумкин.
Иккиламчи сабаблар сифатида эса гижжалар, танадаги витамин танқислиги, мушаклар учун зарур моддалар етишмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
— Сколиозни қандай белгилар орқали аниқлаш мумкин?
— Бир елканинг иккинчисидан баланд бўлиши, бироз букрилик, қад-қоматнинг ўзгариши, белнинг ассиметрик ҳолати кузатилади. Фарзандида шу белгилар пайдо бўлган ота-оналар зудлик билан ортопедга мурожаат қилиши керак. Махсус текширувлардан кейин касаллик қайси даражада экани аниқланади. Хасталикнинг қийшайиш бурчагига қараб, тўртта даражаси маълум. 10 даражагача — биринчи, 11-25 даражагача — иккинчи, 26-40 даражагача — учинчи, 41 даражадан юқори бўлса, тўртинчи даражали сколиоз, деб юритилади.
— Беморни даволашда қандай усуллар кўпроқ самара беради?
— Касаллик даражасига қараб, даволаш усуллари турлича бўлади. Бир ёки иккинчи даражали сколиоз физиотерапевтик муолажалар, енгил машқлар ва фаол жисмоний ҳаракатлар ёрдамида даволанади. Бунда асосий эътибор умуртқа атрофидаги мушаклар тонусини оширишга қаратилади.
— Бу вақтда спортнинг барча турлари билан шуғулланиш мумкинми?
— Сколиозни даволашда сузиш ва гимнастика тавсия этилади. Теннис, бокс, дюздо каби спорт турлари кўпроқ бир томонлама ҳаракатга асослангани боис боланинг қоматига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
— Учинчи ва тўртинчи даражали сколиоз қандай даволанади?
— Учинчи даражада қўшимча тарзда коррекцияловчи (тўғриловчи) корсетлар тақиш тавсия этилади. Бунда умуртқанинг қийшайишини бироз бўлса-да, тўғрилаш ва шу ҳолатнинг ёмонлашиши олди олинади. Бу касаллик бўй ўсиши билан ривожланиб бориши боис доимий эътибор ва зийраклик талаб этади. Барчаси тизимли олиб борилганда самара бериши аниқ.
Тўртинчи даражада умуртқада нафақат ёнга, балки ўз ўқи атрофида қийшайиш юзага келади. Кўкрак қафаси аъзоларида иккиламчи ўзгаришлар, ўпканинг, юракнинг сиқилиши олдини олиш учун оператив жарроҳлик йўли ёрдам беради. Бу усул билан 40-50 даража қийшиқликни 10-20 даражагача келтириш мумкин.
— Туғма сколиознинг қандай белгилари бор?
— Туғма сколиозда бола умуртқасида ассиметрик ҳолат, шиш ёки қийшайган жойда қалин туклар, терида доғлар яққол кўринади. Битта текширувда аниқ ташхис қўйиш мумкин. Аниқлангандан кейин икки ёшдан беш ёшгача бўлган даврда жарроҳлик усули билан даволанмаса, кейинчалик умуртқа поғонасининг кучли қийшайиши юзага келади.
— Ота-она фарзандида бу касаллик пайдо бўлмаслиги учун нималарга эътиборли бўлиши керак?
— Биринчи навбатда, соғлом турмуш тарзини шакллантириш керак. Спорт билан шуғулланиш, табиий маҳсулотлар истеъмол қилиш, табиат қўйнида, тоза ҳавода кўпроқ юриш керак. Боланинг бўй ўсиши даврида олти ойда бир марта ортопед кўригидан ўтказиш зарур. Бир томонлама кўтариладиган ва оғир сумкалар тавсия қилинмайди.
Айрим болаларда пайлар бўшлиги сабаб қад-қоматнинг бузилиши кузатилади. Олдинга энгашиб ёки бир томонга оғиб юриш каби ҳолатлар вақтида бартараф этилмаса, сколиозга олиб келиши мумкин.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил