Соч тўкилиши кўпчиликни ташвишга соладиган муаммо. Мутахассислар фикрича, бунга B витамини, темир моддаси ва айрим аминокислоталар етишмаслиги сабаб бўлади. Бу витаминлар, асосан, картошка, помидор, лавлаги, сабзи ва дуккакли ўсимликларда кўп бўлади. Ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилишнинг фойдаси катта. Шу билан бирга, соч тўкилишининг олдини олиш ва мустаҳкамлашда турли ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади.
1-ниқоб
1 чойқошиқ саримсоқ шарбати, 1 ошқошиқ қатиқ, асал ва алоэ шарбати аралаштирилади. Ниқобни нам сочга суртиб, сочиқ билан ўраб қўйилади. 20 дақиқадан кейин шампунь билан яхшилаб ювилади.
2-ниқоб
1 чойқошиқдан асал, лимон ва алоэ шарбати, майдаланган бир палла саримсоқ аралаштирилади. Аралашма нам соч илдизига суртилади. 30 дақиқача сочиқ билан ўраб қўйилгандан кейин ювиб ташланади.
3-ниқоб
Соч толалари ва бош терисига қатиқ суртиб, рўмол ёки сочиқ билан 10 дақиқага ўраб қўйилади. Сўнг илиқ сувда ҳеч қандай ювиш воситаларсиз ювиб ташланади.
Матлуба АҲМЕДОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил