Саломатлик      Бош саҳифа

Аъло кайфият бағишлайди

Таомларимизга ўзгача таъм бериб, иштаҳамизни очувчи помидорнинг севимли сабзавотларимиз орасида ўз ўрни бор. Ундан тайёрланган салат ёки шарбатнинг фойдали хусусиятлари эса тенгсиз.

Аъло кайфият бағишлайди

Помидор минерал тузлар, С, РР, Е ва В гуруҳ витаминларига жуда бой. Унда органик модда ҳисобланувчи тирамин мавжуд бўлиб, у танада серотонинга айланади. Шу боис помидор инсон кайфиятини кўтариш хусусиятига эга.

Помидор паст калорияли маҳсулот саналиб, унинг 100 граммида 23 килокалория бўлгани учун ортиқча вазн ҳамда баданда туз йиғилганда тавсия этилади. У қанд касаллиги билан оғриган, модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали. Ўт ва пешоб ҳайдаш хусусиятига эгалиги сабаб овқатлангандан ярим соат кейин, бир пиёла помидор шарбати ичишнинг фойдаси катта. Шунингдек, у туз йиғилишини бартараф этади. Артериал қон босимини меъёрга келтиришга ёрдам беради.

Помидор қонни турли фойдали моддалар билан тўйинтиради, тиқин (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади. У шифобахш хусусиятлари билан модда алмашинуви, жумладан, турли тузларнинг ўзлаштирилиши жараёнини меъёрга келтиради.

Ножўя таъсири

Помидор инсон саломатлиги учун жуда фойдали ва турли витаминларга бой бўлишига қарамасдан, айрим ҳолатларда уни истеъмол қилишнинг зарарлари ҳам мавжуд. Таркибида органик кислоталар бўлгани боис бундай ҳолатда организмга зарар етказиши мумкин. Овқат аллергияси билан оғриган кишилар помидор истеъмол қилишни овқатланиш рационидан чиқаришлари лозим. У овқатдаги аллергенларга сезувчан кишиларга катта зарар етказиши мумкин. Шунингдек, уни истеъмол қилишни артрит (бўғин оғриғи)да, ўт пуфаги ва буйракда тош пайдо бўлиши каби касалликлар билан оғриган кишиларга тавсия этилмайди. Консерваланган помидор ошқозон яраси ёки юрак касалликларини зўрайтириб юбориши мумкин.

Интернет материаллари асосида

Зиёда НИШОНХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔186

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар