Саломатлик      Бош саҳифа

РЕВМАТИК ИСИТМА НИМА?

Кунлар совиши билан болалар ва ўсмирларда тез-тез шамоллаш, ангина, тана ҳароратининг кўтарилиши, баъзан бўғимларда оғриқ пайдо бўлиш ҳоллари кузатилади. Ревматик иситма ана шундай ҳолатлар натижасида юзага келувчи касалликдир.

РЕВМАТИК ИСИТМА НИМА?

— Илгари ревматизм деганда одамлар фақат бод касаллигини, яъни бўғимларнинг яллиғланишини тушунган, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг Ревматология бўлими мудири, олий тоифали ревматолог Гулнора УМАРОВА. — Аслида ревматизм кенгроқ тушунчали касаллик бўлиб, у беморда фақат бўғимларнинг оғриғи билан кечмайди. Буни яхши англамаган инсон кўпинча уни ревматоит полиартрит (бўғимлар оғриғи касаллиги) билан адаштиради. Тиббиётда бугун ревматизм атамаси ревматик иситма деб юритилмоқда.

Сабаби

Ревматизм, яъни ревматик иситма, асосан, болалар ва ўсмирларда учрайди. У айниқса, томоқ оғриғидан кейин кўп кузатилади. Бугунги кунда болаларда ревматик иситмани юзага келтирувчи энг хавфли омил фарингит (томоқ орқа деворининг яллиғланиши) бўлиб, у тонзиллит (ангина)дан кўра хавфлироқ. Шунингдек, B гемолитик стрептококк (тонзиллит ёки фарингитнинг инфекциядан кейинги асорати) бодомча безлари организмга умумий интоксикация (заҳарланиш) бериб, бириктирувчи тўқималарнинг яллиғланишига олиб келади. Бу жараён организмнинг бириктирувчи тўқималарига аста-секин таъсир этади ва боланинг йирик бўғимларида кўчувчан оғриқни келтириб чиқаради. Оғриқ бўғимнинг аниқ бир қисмида бўлмайди, вақти-вақти билан жойи ўзгаради. Оёқларда эса турли шишлар пайдо бўлади.

Турлари

Ревматик иситманинг уч хил даражаси мавжуд: қайталама, ўткир ва юрак иллати билан бўладиган ревматик иситма. Улар орасида энг кўп учрайдигани ўткир ревматик иситмадир. У юракни жароҳатлайди ва юрак иллатини келтириб чиқаради. Бу турдаги иситма тонзиллит ҳамда фарингитни юзага келтиради ва кўпроқ болаларда кузатилади. Уларда томоқ оғригандан сўнг, фарингит, B гемолитик стрептококк таъсирида икки-уч ҳафтадан кейин беморнинг юрагида ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Яъни, ревмакардит (бир вақтнинг ўзида юракнинг миокард ва эндиокарди шикастланиши) пайдо бўлади. Агар ўз вақтида даволанмаса, юрак клапанлари шикастланиши ҳеч гап эмас.

Яширин даври

Касаллик дастлаб ўзини ошкор қилмайди. Яширин давр ҳаммада ҳар хил кечади. Масалан, юрак иллати турида бу жараён олти ойгача давом этиши мумкин. Шу даврда боланинг томоғи, бўғимлари оғрийди. Бундай пайтда даволаш муолажалари ўз вақтида ўтказилмаса, бола кейинчалик юрак клапани етишмаслигига дучор бўлиши мумкин. Ревматик иситма шундай яширин тарзда ривожланса, юрак иллати шаклланиб, бу оғир оқибатларга олиб келади.

Давоси

Бунинг олдини олиш учун, аввало, антибактериал терапия, сўнг иккиламчи профилактика ўтказилади. Касалликнинг фаол ва нофаол даври бор. Фаол даврда стационар даволаниш муҳим. Сўнгра бемор албатта, диспансер назоратига, ўзи яшайдиган ҳудуд поликлиникасига иккиламчи назоратга чиқарилади. Поликлиника шароитида ревматолог назоратида бўлади ҳамда иккиламчи профилактикани ўтайди. Бемор ҳар ойда иккиламчи профилактика воситаларини қабул қилиб бориши керак. Акс ҳолда, мазкур ревматик иситма нафақат юракка, балки буйрак, кўз ва бошқа органларга ҳам таъсир қилади. Бундан ташқари, касалликни келтириб чиқарувчи асосий омил фарингит бўлгани учун уни даволаганда лор-шифокор билан бирга, ҳам маҳаллий, ҳам умумий антибактериал терапия олиб бориш зарур.

Аслида касалликдан энг яхши ҳимояланиш воситаси бу — жисмоний машғулот ҳамда иммунитет тизимини мустаҳкамлаш. Одам соғлом турмуш тарзига риоя этса, касалликка қарши юқори даражада кураша олади. Демак, болаларни чиниқтиришнинг аҳамияти катта.

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔27

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔51

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 27    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 51    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 60    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 73    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар