Саломатлик      Бош саҳифа

АЖИНГА ЙЎЛ БЕРМАЙМИЗ

Кўз атрофи териси жуда нозик ҳисобланиб, алоҳида эътибор ва парвариш талаб этади. Унда пайдо бўлган илк ажинларни турли ниқоблар ва машқлар билан бартараф этиш, чуқурлашиб кетишининг олдини олиш мумкин. Єуйида сизга уй шароитида тай­ёрлаш мумкин бўлган ниқобларнинг айримларини тавсия этамиз.

АЖИНГА ЙЎЛ БЕРМАЙМИЗ

Алоэ шарбатидан тайёрланадиган ниқоб ажинларга қарши самарали таъсир кўрсатади. Алоэ шарбатини хоҳлаган ўсимлик (зайтун, канакунжут, бодом) ёғи билан қўшиб, кўз атрофига оҳиста суртилади. 15-20 дақиқадан кейин илиқ сувда ювилади. 

 Кўз атрофидаги ажинларни эфир мойлари яхши юмшатади. Хоҳлаган эфир (шафтоли, бодом ва ўрик) мойини оз миқдорда кўз атрофига суртишнинг самараси жуда тез билинади.

 Е витаминининг ёғли эритмасини бирор ўсимлик ёғига аралаштириб, пахта билан кўз атрофига суртилади. 20-30 дақиқадан сўнг салфетка билан авайлаб артилади.

 Қирғичнинг майда тишидан ўтказилган картошкага озгина сут ёки қаймоқ қўшилади. Аралашмани юзга суртиб, 20 дақиқадан сўнг ювиш зарур.

 1 чойқошиқ асалга озгина буғдой уни ва тухум оқи қўшилади. Ниқоб 30 дақиқача ушлаб турилгач, илиқ сувда секин-асталик билан ювилади.

Феруза ФУЗАЙЛОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔186

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар