Саломатлик      Бош саҳифа

ЖЎХОРИ — БЕТАКРОР ДАРМОНДОРИ

Қайнатилган маккажўхори кўпчиликнинг севимли эрмаги бўлса керак. Мазали таъми, хушбўй ҳиди, тўйимлилиги ва албатта, шифобахшлиги боис, унинг харидори мўл.

ЖЎХОРИ — БЕТАКРОР ДАРМОНДОРИ

Асл ватани Жанубий Америка бўлган бир йиллик бу ўсимлик таркибида Менделеев даврий жадвалидаги 26 элемент мавжуд. Мисол учун, темир, кальций, фосфор, магний ва бошқалар. Жўхорини дармондорилар манбаи десак ҳам хато бўлмайди. В, Е, А, РР гуруҳ дармондориларини кўп миқдорда сақлагани боис, аёллар учун жуда фойдали. Чунки айнан шу гуруҳ соч ва терининг соғломлиги, жилосини таъминлайди. Таркибида аминокислоталар бўлиб, улар ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради ва мушаклар тонусини оширади. Қандли диабет, аллергияга мойил, камқон, ортиқча вазндан қийналаётган, жигар ва юрак хасталиклари мавжуд беморларга кўпроқ жўхори истеъмол қилиш тавсия этилади.

Жўхори сўтасини қайнатиб ёки буғлаб пишириш мумкин. Донини юпқа пўстлоқ ўраб тургани сабаб, термик ишлов берилганда ҳам ўз фойдали хусусиятларини йўқотмайди.

Попуги ҳам фойдали

Одатда, жўхори пишган маҳалда попуги йиғиб олиниб, сояда қуритилади. Таркибида эфир мойлари, елимсимон ёғли мой моддалар, С ва К дармондориси, органик кислота ва бошқа микроэлементларни кўп миқдорда сақлайди. Халқ табобатида попугидан тайёрланган қайнатма ва дамламалар ўт ва пешоб ҳайдовчи, моддалар алмашинувини меъёрлаштирувчи восита сифатида қадимдан ишлатиб келинади.

Замонавий тиббиётда жўхори попугидан тайёрланган дамлама жигар, ўт пуфаги ва ўт йўлларининг яллиғланиш касалликларида сафро ҳайдайдиган, ичдан қон кетаётган маҳалларда қон тўхтатадиган ва буйрак, қовуқ тошларида сийдик ҳайдайдиган восита тариқасида фойдаланилади. Жўхори мойи эса семиришнинг олдини олиш, қондаги холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Сўнгги тадқиқотларда мойида биологик кучли гормонларга ўхшаш фосфат, ситосерин моддалари борлиги аниқланди. Улар холестерин миқдорини камайтириб, атеросклерознинг олдини олади.

Зарари ҳам йўқ эмас

Шунча фойдали хусусиятлари бўлишига қарамай, бу маҳсулот ҳаммага бирдай тавсия қилинавермайди. ХVIII асрда яшаб ижод этган Ҳасрат ўзининг «Ҳусайн туҳфаси» асарида шундай ёзади:

Қуруқ, совуқ эрур маккажўхори

Қабзият қилувчи кучи юқори.

Демак, жўхори дони қабзиятдан қийналаётганлар дардини янада оғирлаштиради. Шунингдек, тромбоз (томирларда қоннинг ивиб қолиши)га мойиллиги бор, қони қуюқ, кам вазнли одамларга ҳам ундан камроқ истеъмол қилиш тавсия қилинади. Қайнатилган жўхорини бир кунда 2-3 сўтадан ортиқ истеъмол қилиш ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак фаолиятини бузиши мумкин. Бундан ташқари, иштаҳани ҳам яхшигина бўғувчи хусусияти бор.

 Рушана РАЖАБОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар