Гул Поча Улфат

фғонистон)

Бу воқеага бир неча йил бўлди. Афридий қабиласидан бўлган Тўмасхон моманд қабилалари яшайдиган тоғли вилоятдан қишлоғига ўтиб кетаётганди. Қўлида милтиғи бор, ҳеч нарсадан қўрқмасди.

МИЛТИҚ

Моманд қабиласидан бўлган Банорасхон Тўмасхоннинг елкасидаги ажойиб милтиқни кўриб, ақлини йўқотаёзди. Момандлар бировнинг қўлида яхшироқ қурол кўриб қолса, мол-жонини ҳам аямай, уни қўлга киритишга уринади.

Тўмасхон қишлоқдан анча узоқлашганда орқасидан изма-из келаётган Банорасхон бир пана жойдан туриб:

— Ҳой, милтиғингни дарров ташла-да, бу ердан тезроқ йўқол, — деб бақирди.

Тўмасхон дарров катта бир тошнинг панасига ўтиб олиб, овоз чиққан томонга ўқ узди. Афғон ўлса ўладики, қўлидаги яроғини бировга бермайди. Қўрқоқлик қилиб, қуролидан ажралган афғондан ҳатто, бола-чақалари ҳам ор қилиб, юз ўгиради.

Тўмасхон ўқ овозини эшитган, момандлар Банорасхонга ёрдамга келишини яхши биларди. Шунинг учун у ўз рақибини тезроқ бир ёқлик қилиши керак эди. Банорасхонга ўқ тегиб, кўксини чангаллаганича ерга йиқилди. Тўмасхон шу ёққа келаётган момандларнинг шовқин-суронини эшитиб қолиб, кучи борича тепаликка қочди.

Тўмасхон момандлар ўқидан зўрға жон сақлаб, югурганча бир тепаликдан ошиб ўтди. Қараса, яна момандлар қишлоғидан чиқиб қолибди. Момандлардан қочиб қутулишига кўзи етмай, дарё ёқасидаги кичикроқ бир уйга кириб, бошпана сўради. Тўмасхон қотил бўлса ҳам, афғон афғонга паноҳ бўлишини яхши биларди. Бу афғонларнинг муқаддас меҳмондўстлик одатидир.

Тўмасхон уйга кириб олгач, хавфдан қутулдим, деб ўйлади. Уй эгаси моманд бўлган тақдирда ҳам меҳмонга ёмонлик қилмайди.

Шу пайт бир тўда милтиқли момандлар уйни қуршаб олишди.

— Уйингда яшириниб ётган қочоқ — қотил! У ўғлингни отиб ўлдирди! — деб улар бир-бирига гал бермай уй эгаси Мир Акбархонга қичқиришарди. Шу пайт момандлар Банорасхоннинг мурдасини келтиришди. Мир Акбархон ўғлининг жасадини кўриб, бир зум донг қотиб қолди. Ғам-андуҳда қолган чолга қарар экан, Тўмасхоннинг ранги оқарди.

Тақдири тушмагур, нега уни бошқа уйга етакламади экан? Нима учун у ўз оёғи билан ўлимини ахтариб келди?

Мир Акбархон бошини қуйи солганча, индамай мурдага тикилиб турарди.

Қани энди иложи бўлса-ю, пичоғини шартта суғуриб, қотилни бўғизлаб ташласа! Ота қалбида икки ҳис-ҳаяжон олишарди; ўғли учун қасос олиш ўти  ҳамда меҳмонни иззат-ҳурмат қилиш бурчи.

Ниҳоят, иккинчи бурч ғолиб чиқди.

Чол аламдан қовжираб қолган лабларини зўрға қимирлатиб, бўридек қутуриб турган қабиладошларига вазминлик билан деди:

— Яхши, меҳмоним ўлдирган бўлса, менинг ўғлимни ўлдирибди. Унинг гуноҳидан ўтиш — менинг ишим. Агар бошқа одамни ўлдирганида уни ҳимоя қила олмасдим, — қария овозини сал баландлаб сўзини давом эттирди: — Шу гапларим қулоғингизда бўлсин. Сизлар унга ёмонлик қила олмайсиз, чунки у, яхшими-ёмонми, менинг меҳмоним. У бошпана сўраб келди. Уйимга яхши ният билан келиб, тақдирини менга топширган одамни ўлдира олмайман. Пуштунвалай* одатини бузишга ҳаққим йўқ. Агар бу одамни сизларга топширсам, бечорани ўлдирасизлар. Унда мен ўзимни бадном қилиб, моманд қабиласи шаънига доғ туширган бўламан. Бу ишимизни эшитиб бошқа қабилалар, ота-боболаримизнинг муқаддас урф-одатини оёқости қилибди, деб нафрат билан қарашади.

Мир Акбархоннинг гапи ҳаммага маъқул тушди. Момандлар Тўмасхонга тегишмади. У севимли милтиғини елкасига ташлаб, момандлар кузатувида ўз қабиласи — афридийлар яшайдиган қишлоққа омон-эсон етиб олди.

Ориф УСМОН

Таржимаси

————————————————————————

  • Пуштунларнинг урф-одатлар мажмуаси «Пуш»тунвалай» деб аталади. Бу урф-одат қонун тусига кирган.



Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар