Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилСарвар анча абжир чиқди. Кечагина ўқишни битирганди, бугун катта дўконнинг эгаси. Таниш-билишлар «Ҳа, барибир бувасининг тарбиясини олган-да, ишнинг кўзини билади. Салим отанинг ўгитлари беҳуда кетмади», дейишади.
Сарвар беш ёшлигида ота-онаси алоҳида уйга чиқиб кетишди. Салим ота «қўлимга сув, сочиқ тутиб туради», деб набирасини ўзи билан олиб қолди. Аслида эса Сарварга меҳри бўлакча эди. Бир уй набиралари орасида уни бошқача кўрарди. Ҳар гапининг орасида «қараб туринглар, ҳали Сарваржон бир одам бўлсинки», дерди ҳаммага. Ёши саксонга яқинлашиб, ҳассага таяниб қолган Салим ота Сарварни ёнига олиб, турли ривоятлар, ҳикоялар сўзлаб берарди. Кўчадан ҳеч қуруқ қўл билан қайтмас, набирасига илиниб, чўнтагига қурутми, қандми солиб келарди.
Сарвар мактабни тамомлагунча буваси ва амакиси билан бирга яшади. Кейин ота-онасининг хоҳиши билан шаҳарга ўқишга кирди.
Салим ота уч ўғилни уйли-жойли қилиб, бунчалар ёлғизланиб қолмаганди. Сарварнинг қадри билинди. Қишлоқдагилар отанинг кун сайин мункиллаб бораётганини соғинчга йўйишарди. Авваллари қишлоқнинг бирор тўй-ҳашами, йиғинини канда қилмайдиган нуроний чол кўчаларда кўринмай қолди.
Вақтни оқар дарёга қиёслашади. Тўрт йил ҳам ўтди-кетди. Сарвар олийгоҳни тамомлади. Мункиллаб қолган Салим ота эса бу хабарни эшитиб, қайта жонлангандай бўлди. Мўъжазгина боғида пишиб етилган сархил мевалардан бир пақир териб, ҳар бирини авайлаб ювди. Шираси тилни ёрадиган ўригу, ранги кўзни оладиган гилослар билан дастурхон ҳам тўкин-сочин бўлиб кетди. Қўшниларнинг гилоси тугаганига ўн кундан ошди, лекин Салим ота энди ҳосилга кирган гилоснинг саноқли мевасига ҳеч кимнинг қўлини урдирмай, Сарваржонга асради. «Хайрият, тугаб қолмай келадиган бўлди, боламнинг оғзи тегади», деб ёш боладай суюнди.
Набираларини югуртириб иссиқ нон ҳозирлаб, дастурхон четига ўраб қўйди. Ниҳоят, ҳаммаси тайёр. Сарваржон келса бўлди энди.
Эрта тонг кўзи қувончдан порлаб уйғонган Салим отанинг кун оққани сайин қалбига шом чўкарди. «Болам нега келмади? Тинчмикан ўзи?», деб ҳаловатини йўқотди. Сарваржонни кута-кута Салим отанинг кўзини уйқу элтди. Набиралар ноз-неъматлар билан ўзларини обдан сийлашди. Дастурхонда тўрт дона гилосдан бўлак ҳеч вақо қолмади.
Сарвар ўқишни тамомлаб, катта режалар билан уйга қайтди. Ота-онаси билан бироз гаплашган бўлди-ю, жўраларининг ёнига ошиқди. Бувасидан хабар олиш эса хаёлига ҳам келмади.
Олдига катта мақсадлар қўйиб, ҳаракатларини янада жадаллаштирди. Қишлоқ марказида катта дўкон очди. Одамнинг жонидан бўлак ҳамма нарсани топса бўладиган дўконга харидорлар жуда камқадам эди. Сарвар энг сифатли маҳсулотларни сотса ҳам харидорлар негадир унинг қарама-қарши томонидаги одмигина дўконни афзал кўришади.
Бир куни Сарвар савдоси юришмаётганидан сиқилиб ўтирганди, маҳалла раиси Шодмон ота кириб қолди.
— Ҳа, Сарваржон, ишлар юришиб кетдими?
— Раҳмат, раҳмат!
— Қалай энди, савдолар яхшими?
— Секин-секин бўляпти...
— Олдингга киришимнинг боиси Салим отадан хабар олгани боргандим, ўзини анча олдириб қўйибди. Гапларидан сени соғинган кўринади. Бориб бир дуосини олсанг, кам бўлмайсан, болам.
Сарварнинг қулоғига ортиқ сўз кирмади. Қаерда хатога йўл қўйганини тушуниб етгандай эди. Дарров бувасининг олдига ошиқди. Шошилганидан иккита нон олиш ҳам хаёлига келмади.
Бувасининг ҳовлисига узоқдан хушхабар олиб келаётган боладай ҳовлиқиб кирди.
— Буважон, бува...
Ҳеч ким жавоб бермади. Сарвар ҳовлининг у бурчагидан бу бурчагигача елиб-югуриб бувасини излади. Минг хавотир билан қани бувам, деб ўзига ўзи савол берарди. Шу пайт дарвоза томондан «Сарваржон, ҳой Сарваржон», деган овоз эшитилди. У ўша томонга ошиқди. Қарилик юкини кўтаролмай, букчайиб қолган бувасининг бағрига отилди. Салим ота ҳам интиқ кутган инсонига қучоқ очар экан, унинг қўлларига тўрт дона гилос қоқисини тутқазди.
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил