Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Хоразмлик ижодкорнинг Қодирий боғига совғаси

Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.

Хоразмлик ижодкорнинг  Қодирий боғига  совғаси

Бундай ҳадяни мактабнинг энг қолоқ ўқувчиси ҳам бир варақлаб кўргач, раҳмат айтиб, қимматли эсдалик сифатида асраб қўярди. Яқинда собиқ партадошимникига борганимда суратлар тахлами орасида Абдулла Ориповнинг «Йиллар армони» китобини кўриб қолдим. Ҳайратланарлиси шу эдики, бу китобни дўстимга мен 9-синфда ўқиётганимизда совға қилган эканман. Тўрт энлик дил сўзларим битилган ушбу китобни дўстим катта бойликдек асраб-авайлаб келаётгани мени ажаблантирди, албатта.

Дарҳақиқат, дунёдаги энг ноёб совға бу – китоб, албатта. Бироқ дунёда яна шундай бир азиз нарса борки, йиллар ўтгани сайин қадр-қиммати ошиб бораверади. Бу – дарахт кўчати. Агар уни бирор яқинингизга совға қилсангиз, токи у ўсиб-гуркираб турар экан, сизни эслаб, миннатдор бўлиб юриши мумкин.

Буни дилдан англаган таниқли журналист ва адиб, «Дўстлик» ордени соҳиби Рўзимбой Ҳасан шу боисдан ҳам дўст-ёрларига дарахт кўчатларини улашишни ёки бирор жойга обориб ўтқазиб келишни чиройли одатга айлантирган. У куз ва баҳор ойларида ўз томорқаси ва боғида етиштирган ниҳолларни улашиб чарчамайди.

Икки йил муқаддам Тошкентга отланган ижодкор бир боғлам кўчатларни қўлтиқлаб поездга чиққанида ҳамроҳлари кўриб ҳайрон қолган эди.

– Бу гужум ниҳоллари. Мўйловдор қурт зарар етказмаса, бир аср яшаши мумкин. Тошкентга обориб ўтқазиб келаман. У томонларда Хоразмдагидек ёвуз ҳашаротлар йўқ деб ўйлайман, – деган эди устоз ажабланиб қараган йўлдошларига жавобан.

Ўшанда пойтахтнинг жанубий вокзалидан туша солиб тўппа-тўғри Камолон маҳалласига йўл олган Рўзимбой оға кўчатлардан икки тупини буюк адиб Абдулла Қодирий уй-музейи олдига ўтқазган эди. Қолганларини эса жўра-ёронларига улашди. Ёзувчиларнинг «Дўрмон» ижод боғига экаман деган биттаси ҳам талаш бўлиб кетди.

Яқинда – айни ёзнинг жазирама чилласида пойтахтдаги Абдулла Қодирий уй-музейига зиёратга борганимизда буюк адибнинг невараси Хондамир Қодирий ҳовлининг ўнг чеккасида гуркираб ўсиб турган ёш ниҳолни кўрсатиб:

– Бу гужум дарахтини Рўзимбой Ҳасан Хоразмдан олиб келиб ўтқазган, – дейди фахр билан.

Эътибор билан суқланиб разм соламиз. Икки йил ичида баравж ривожланибди. Демак, гужумга Тошкент тупроғи хуш ёқибди. Хоразмда икки йиллик гужум кўчати бунчалик ўсиб, бўй чўзмаган бўларди.

Дарвоқе, Тошкентда чинорлар, арчалар кўп. Уларнинг орасида гужумга ҳам жой бор, албатта.

Қувонарлиси шуки, бу ерда зараркунанда ҳашаротлар кам учрайди. Бўлса ҳам, дарров йўқотиш чораларини кўрадиган ташкилотлар, масъуллар бор. Бу эса бугунги кунда Хоразмда тобора камайиб бораётган гужум дарахтининг бекаму кўст ўсиб-шаклланиши учун шароитлар мавжудлигини англатади.

Яқин кунларда устоз Рўзимбой Ҳасан яна пойтахтга йўл олмоқчи. У яна бир қучоқ кўчатларни қўлтиқлаб йўлга чиқиши аниқ.

– Дўрмонга бир бориб гужум экиб келмасам бўлмайди, – дейди Рўзимбой оға ҳовлисида парваришлаётган гужум ниҳолларига шакл бераркан.

Оқ йўл, оға! Сизнинг бу эзгу ишингиз кўпчиликка намуна бўлиши, шубҳасиз. Зеро, дунёда кўчат улашиш, бир-бировга совға қилишдек савоб иш ҳамиша эътирофга муносибдир.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔155

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 155    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар