Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилНиҳоят қабр устига сўнгги чим босилди. Мулла фотиҳа ўқишни бошлади. Қабристонга чўккан мискин сукунатни оят оҳангларигина бузарди. Фотиҳа тугаб, ҳамма ўрнидан туриб тарқалаётган пайтда Шерқул бобо марҳумнинг ўғлини тўхтатди:
— Ўғлим, отанг менинг болалик дўстим эди, тақдирни қаранг, унга шаҳарда яшаш насиб этди. Аҳён-аҳёнда бозорда учрашиб қолардик. Раҳматли рўзғор ташвишлари билан андармон бўлиб, туғилган қишлоғини, элини унутди. Ҳатто кексайганда ҳам бирор марта келмади. Элнинг тўйига, маъракасига бош қўшмади. Лекин болам, эл кечиримли, элнинг бағри кенг, қара, отангнинг таъзиясида қанча одам қатнашди, айт, қайси бирини танийсан?
Неъматжон «танимайман» деган оҳангда бош ирғади.
— Ҳа, баракалла, танимайсан, аммо бу сенинг эмас, отангнинг айби, сенга уруғ-аймоғи, хели-хеши ҳақида сўзламаган, уқтирмаган. Кўрдинг, тобутни қанча одам кўтарди, елкадош, ғамдош бўлди. Буни эл, дейди, болам!
Неъматжон Шерқул бобонинг сўзларини диққат билан тинглаб, дилига жойлади, ўзига зарур хулосалар чиқарди. У ҳам ичида Шерқул бобонинг гапини такрорлади: «Ҳа, буни эл, дейдилар...»
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил