Саломатлик      Бош саҳифа

ИНФЕКЦИЯ ТУШМАСА, ЧАНДИҚСИЗ ТУЗАЛАДИ

Куйиш — юқори ҳарорат, кимёвий моддалар, электр токи ва радиактив нурлар таъсирида тўқималарнинг шикастланишидир. Турмуш ва ишлаб чиқаришда юқори ҳарорат таъсирида куйиш, яъни термик куйиш кўп учрайди.

ИНФЕКЦИЯ ТУШМАСА, ЧАНДИҚСИЗ ТУЗАЛАДИ

Тўқималарнинг зарарланишига қараб куйиш тўрт даражага бўлинади. I даража — тери қизариб бироз шишади. Тўрт-беш кундан сўнг тузала бошлайди. II даражада — қизарган тери юзасида тиниқ, сарғиш, суюқлик билан тўла пуфакчалар пайдо бўлади. Ярага инфекция тушмаса, 10-15 кунда чандиқсиз тузалади. III даражада — терининг ҳамма қавати шикастланади (тери усти қорайиб кетади). IV даражада тери ва териости тўқималари (пай, мушаклар ва ҳатто суяклар) куйиб қорайиб кетади. Куйиш жуда секин тузалади, кўпинча, куйган жойда чандиқ пайдо бўлади. Айниқса, киши юзидаги чандиқлар ҳуснни бузади. Бўйин ва бўғим атрофидаги чандиқлар (оғир турлари) улар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин.

Куйишнинг оғир-енгиллиги фақат унинг даражасига қараб эмас, балки қанча жой куйганига қараб, яъни шикастланган кишининг бутун гавда юзасига нисбатан (фоиз ҳисобида) аниқланади. Гавданинг кўп қисми куйганда танада оғир ўзгаришлар рўй бериб, шок ҳолати кузатилади.

Биринчи ёрдам муҳим

Термик куйишда, аввало, ёнаётган ёки қайноқ сув тўкилган кийим дарҳол ечиб олинади. Пуфакчаларни ёриш мумкин эмас. Куйганда терига ёпишиб қолган кийим қолдиқларини ажратиб олиш ярамайди. Гавданинг кўп қисми куйганда беморни тезлик билан даволаш муассасасига олиб бориш керак. Куйган юза жуда катта бўлса, шикастланган кишининг устига катта чойшаб ёпиб, транспортга замбилда олиб чиқиш лозим. Кичикроқ II даражали куйишда (масалан, қўл бармоқлари куйганда) биринчи ёрдам тўғри кўрсатилса, одатда яра тузалиб кетади.

Каттароқ юза куйса, айниқса, пуфакчалар ёрилиб кетса ва йиринг йиғилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Биринчи ёрдам кўрсатишда пуфакчаларни ёриш, ҳар хил суртмалар суртиш ярамайди.

Кимёвий моддалардан куйиш кўпинча, терига кучли кислоталар (сульфат ва нитрат кислота), баъзан ўювчи ишқорлар (новшадил спирти, ўювчи калий ёки ўювчи натрий), хлорли оҳак тўкилишидан содир бўлади. Бунда бериладиган биринчи ёрдам — куйган терини зудлик билан оддий сувда ювиб, стерилланган боғлов қўйишдан иборатдир.

Дармон қурийди

Нурдан куйиш кўпинча, қуёшнинг ультрабинафша нурлари терига давомли таъсир кўрсатиши натижасида рўй беради. Куйишнинг бу хили унча хавфли бўлмай, баъзан терида пуфакчалар пайдо бўлади, лекин анча жой куйган бўлса, тери қизариб, ачишишдан ташқари, шикастланган кишининг дармони қуриб, эти увишади. Ҳарорати кўтарилади, боши оғрийди, кўнгли айнийди. Юқорида кўрсатилган ўзгаришлар одатда бир сутка давом этади. Бу ҳолат ўтиб кетгунча бир неча кун давомида қуёш нуридан сақланиш лозим.     

Тезроқ тузалиш учун

Куйишнинг ҳар қандай турида ҳам озодаликка қатъий риоя қилиш, шифокор кўрсатмаларига биноан даво чораларини олиб бориш тезроқ тузалишда жуда муҳим саналади. Йўл қўйилган кичик бир хато ҳам яранинг йиринглашига, оқибатда эса терида турли чандиқ қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Баҳром  МУҲАММЕДОВ,

тиббиёт фанлари номзоди, доцент




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔92

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар