Саломатлик      Бош саҳифа

ЎТ ҚОПИДА ТОШ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

— Ўнг қовурғам остида оғриқ сезаман. Қишлоқ врачлик пунктидаги ҳамшира: «Ўт қопингизда тош борга ўхшайди, ультратовуш кўригидан ўтинг», деб маслаҳат берди. Ўт қопидаги тош қандай ва қаердан пайдо бўлади? Бунга сабаб нима?

Дилафрўз ЖОНИҚУЛОВА,

Қамаши тумани

ЎТ ҚОПИДА ТОШ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

— Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган суюқликнинг қопга жойлангани бўлиб, овқатланиш вақтида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ҳайдаб бериш вазифасини ўтайди, — дейди Олий тоифали шифокор ­Холида ОЧИЛОВА. — Ўт суюқлиги овқат ҳазмига ёрдам беради. Одам узоқ вақт оч юрса, ўт димланади. Давомли қуюқ овқат истеъмол қилинса, ўт қопидаги сафро қуюқлашиб, кристаллар ҳосил бўлади. Ўт пуфагида тош ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Жуда оч юриб, кейин бирданига тўйиб овқатланиш, хамирли, ёғли, аччиқ ва ширин таомларни кўп истеъмол қилиш, камҳаракатлилик, асабийлашиш, қорин дам бўлиши, қабзият натижасида ўт димланиб қолиб, ўт-тош касаллигига олиб келади. Ўт пуфаги димланганининг биринчи белгиси бу — овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши ва ҳолсизликдир. Агар бунга эътибор қилинмаса, тошлар пайдо бўлади. Ўт қопи ўткир ва тез-тез қайталанувчи сурункали тошли холециститда, ўт пуфаги истисқосида, ўт пуфаги ўсмаси аниқланган ҳолатларда олиб ташланади. Ўшанда унинг вазифасини ўт йўллари бажаради. Бунда овқат ҳазм қилишда бироз ўзгаришлар кузатилади. Шу сабабли мунтазам парҳез буюрилади. Аслида ўт қопидаги тош деярли сезилмайди, аммо у ҳаракатланиб ўт йўлига тиқилиб қолса, жуда кучли оғриқ пайдо бўлади. Касал одам ўзининг ўт пуфагида тош борлигини узоқ вақт билмай юриши мумкин. Лекин тошлар кўпинча бу аъзоларнинг яллиғланишига сабаб бўлади, ўт йўлига тиқилиб қолади. Бунда қайталанадиган оғриқ пайдо бўлиб, бир неча соатлаб давом этади. Тош тиқилиб қолганида ўт (сафро) баданга сурилиб, бадан сарғаяди. Гоҳида ўт пуфаги ёрилиши ҳам мумкин. Шу сабабли ўт пуфагида оғирлик сезган заҳоти шифокорга мурожаат этиш зарур. Чунки ультратовуш текшируви аниқ ташхис қўйиш имконини беради. Аввало, шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.

Уй шароитида эса ўт-тош касаллиги билан оғриганлар оз-оздан, тез-тез овқатланиши, гўштни қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилиши, лавлаги, редиска ва бошқаларни қириб ейиши тавсия этилади. Шўр, аччиқ, ўткир, ширин, ёғли таомлар, спиртли ичимликлар, тамаки мумкин эмас. Умумий соғломлаштириш гимнастикаси билан шуғулланиб туриш, ичакнинг равон бўшалиб туришига эътибор қаратиш тавсия этилади. Тош пайдо бўлганида ўт ҳайдовчи гиёҳлар, дорилар мумкин эмас. Чунки улар тошни қўзғатиб, кучли оғриқ пайдо қилади. Бироқ тош пайдо бўлишидан олдин жўхори попуги, наъматак, ўлмасўт, газандаўт, дастарбош, айир, маккаи сано, мойчечак дамламаларини ичиб туриш керак. Аъзонинг ҳаракатсизлик ҳолатини тоғ райҳони, далачой, ялпиз йўқ қилади.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА

 ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔156

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔100

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔89

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар