Саломатлик      Бош саҳифа

ҚУЛОҚ ПАРДАСИ ТЕШИЛСА, ТИКЛАНАДИМИ?

Қулоғим бир муддат оғриб юриб, кейин эшитмай қолди. Шифокор қулоғимнинг пардаси тешилганини айтди. Қулоқ пардаси тешилиши жароҳатдан ташқари, касалликдан ҳам бўлиши мумкинми? Тешилган парда табиий равишда тикланадими ёки фақат жарроҳлик йўли биланми?

Умид ХАЙРИДДИНОВ, Тошкент вилояти.

ҚУЛОҚ ПАРДАСИ ТЕШИЛСА, ТИКЛАНАДИМИ?

— Қулоқ танамизнинг энг нозик аъзоси ҳисобланади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси ЛОР касалликлари кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Улуғбек ­ҲАСАНОВ. —  Унинг соғломлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур, чунки қулоқ нафақат эшитув аъзоси, балки бош мияга яқин алоқадор бўлгани учун жиддий эътибор талаб қилади. Доим эшитиб туриши учун қулоқ пардасига шикаст етишининг олдини олиш зарур. Акс ҳолда, у тешилиши мумкин. Кўпчилик қулоқ пардасининг тешилишига фақат жароҳат сабаб бўлади, деб ўйлайди. Бироқ бунга жароҳатдан ташқари ўрта қулоқдаги ўткир яллиғланиш жараёни, баротравма, экссудатив ўрта отит  каби қулоқ касалликлари сабаб бўлиши мумкин. 

Тикланиш ёки жарроҳлик

Қулоқ пардаси тешилмаслиги учун қулоқ тозалаганда қулоқ тозалагични ичкарироқ киритмаслик, қулоқ олдида баланд бақирмаслик, бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиш жараёнини ўрта қулоққа ўтиб кетишини, ўрта қулоқ яллиғланиш жараёнларининг олдини олиш зарур. Кўпчилик қулоқ пардаси тешилса, тикланмайди, деб ўйлайди. Бироқ қулоқ пардаси жароҳатдан сўнг кўп ҳолларда тикланади. Аммо пардаси тешилиб, ўрта қулоқдан йирингли ажралма оқса, парданинг тикланиши эҳтимоли кам бўлади.

Қулоқ пардаси тешилганда, қулоқ пардасини тиклаш амалиёти — «мирингопластика» амалга оширилади. Бу амалиёт малакали отоларинголог-шифокор томонидан амалга оширилади. Агар қулоқ пардаси тешилган бўлса, унда мирингопластика амалиётини ўтказиш учун қулоқдан камида икки ой мобайнида ажралма келмаган бўлиши, ўрта қулоқ ва бурун ҳалқумини бирлаштирувчи эшитиш найи фаолияти тўлиқ бўлиши зарур. Шундагина эшитиш қобилияти яна тикланади. 

Оғир касалликлар хавфи

Агар қулоқ пардаси тешилган бўлса, пайсалга солмасдан лор-шифокор назоратида даволаниш шарт. Акс ҳолда, бу қулоққа турли инфекциялар тушиши оқибатида қулоқда яллиғланиш жараёни жадаллашиб кетади. Эшитиш қобилияти янада пасайиши кузатилади. Қулоқ пардаси тешилганда асосан, қулоққа сув киришининг олдини олиш зарур. Агар қулоқ пардаси тешилган бемор даволанишни пайсалга солиб юраверса, бу эшитиш қобилиятини йўқотишдан ташқари, қулоқда бошқа оғир инфекцион касалликларининг келиб чиқишига замин яратган бўлади.

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔27

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔51

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 27    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 51    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 60    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 73    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар