Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ТОШЛОҚҚА СОЧИЛГАН УРУҒ

ёхуд мутолаадан мақсад нима?

Узоқ қиш кечаларидан бирида қариялар йиғилишиб, китобхонлик қилишибди. Саводхон бириси «Юсуф ва Зулайҳо»ни ўқий бошлабди. Қолганлар китобдан таъсирланиб, бошларини сарак-сарак қилиб, бир-бирига маъноли им қоқиб тинглашибди. Қаҳрамонларнинг фожиавий қисмати ўқилаётганда ҳатто айримлар кўзига ёш ҳам олибди.

ТОШЛОҚҚА СОЧИЛГАН УРУҒ

Мутолаа тугагач, жуда қаттиқ таъсирланганлардан бири мижжасини арта туриб: «Жуда яхши китоб экан-у мен бир нарсани тушунмай қолдим. Ўзи Юсуф эркакми ё Зулайҳоми?» деган экан.

Гоҳида айрим «жуда кўп китоб ўқиган», деб таърифланганларни кўрсам, ана шу қариянинг саволи эсимга тушаверади.    

Бир мажлисда минбардаги нотиқ «мен шу пайтгача фалон минг китоб ўқиганман», деб жуда катта рақамни тилга олди. Ажабландим. У бунча китобнинг фақат муқовасини ўқиганмикан? Сабаби — аравани қуруқ олиб қочадиган у сўзамолда шунча китоб ўқиганининг самараси ҳеч сезилмасди. Танбурнинг ичи бўш бўлгани учун ҳам овози баланд чиқади, деган экан машойихлар. 

Кейинги пайтларда «фалон китобни ўқиганмисан?», деб сўралса, ҳеч иккиланмай, ҳозиржавоблик билан «ҳа», дейдиганлар кўпайди. «У нима ҳақда, қани, айтиб бер-чи?», десангиз, «ёшлигимда ўқигандим, ҳозир тўлиқ эсимда йўқ», деб қутулади. Ҳатто асар муаллифининг исм-шарифини ҳам айтиб беролмайди. Ўзи ўн етти яримга кирган ўспирин ҳеч нарса эслолмаслигига қараганда, у китобни ўттиз беш йил олдин ўқиган бўлса кераг-ов, деган хаёлга борасиз.

Бухоролик бир шоир: «Ҳама жаннатни истар, лек Ўлишни истамас ҳеч ким», деб ёзган экан. Шунга ўхшаб, умрида ақалли бир дона китобни тўлиқ ўқиб чиқмасдан осмонга бошини уриб олиб, буюкликни даъво қилиб юрганлар ҳам йўқ эмас. Уларга «бирон нарсага эришиш учун ўқиш-изланиш, меҳнат қилиш керак», десангиз, «бунинг бошқа осонроқ йўли йўқми?» дейишади.

Бир она ўғлини етаклаб ҳузуримизга келди. Унга биз касб синоатларини бир бошдан ўргатишимиз керак экан. Фақат онаизорнинг биргина илтимосчаси ҳам бор: «нима десангиз ҳаммасига розимиз, аммо ўғлимга китоб ўқи, демасангиз бас. Ўғлим ўқишни ёмон кўради, китоб ўқий бошласа, боши оғрийди».

Мана сизга замонавий шогирд!

Эшитганим бор — қайсидир давлатда болалар ҳатто мактабни тугатаётганда ҳам ёзишни билмас экан. Сабаби — уларнинг қўлида боғчадан бошлаб электрон ёзиш ускуналари — компьютер дейсизми, ноутбукми, планшетми —  алламбалолар хизматга шай. Натижада бола қўлига ручка ушлаб кўрмай мактабни битириб турибди-да. Эртага бирон идорага раҳбар бўлганда ҳам — ошиғи олчи. Ҳозир электрон имзо дегич нарсалар урф бўлиб кетган-да. Шундай пайтда ручкага иш қоладими?..

Бир йигитча Ўткир ­Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романини ўқиганини даъво қилиб қолди. Ундан «Асарнинг бош қаҳрамони — Рустам — қайси урушда қатнашган экан?» деб сўрасак, «Иккинчи жаҳон урушида» деб турибди. «Ахир, асардаги воқеалар саксонинчи йилларда кечган, бош қаҳрамон эндигина урушдан қайтган, Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилда тугаган, орада шунча вақт йўқ бўлиб кетяпти-ку», десак, «билмадим, балки у урушда бедарак йўқолгандир», дейди.

Устозлардан бири шундай деган эди: «Инсоннинг дунёга қараши сигирнинг поездга қарашидан фарқ қилиши керак». Устоз бизни бу ҳикматни кўп мулоҳаза қилиш, ҳар бир ишда уни мезон қилиб олишга ундар эди.

Масалан, китоб ўқисак, устоз «Ўзи шу китобни ўқиш керакми-йўқми?», «У бизга нима беради?» каби саволларга эътиборимизни қаратарди. Биз шу саволларга жавоб ахтариб, китобдан аввал билмаган анчагина ҳақиқатларни топиб олардик.

Айримлар китоб ўқишни маълум бир мартаба-даражага эришиш, обрў орттириш, унвон олиш ё ўз билимдонлигини кўз-кўз қилиш воситаси деб тушунади. Бизнингча, китоб ўқиш ҳар бир инсонда аввало маънавий эҳтиёж юзасидан бўлмоғи зарур. Шундагина у маънавий оламини ислоҳ қилиб, бойита  олади. Хулқ-атворига, хатти-ҳаракати, юриш-туриши, ҳаёт тарзига фойда беради, инсоний фазилатлар билан безайди. Бунинг учун ҳар бир китобхон нимани нима мақсадда ўқиётганини ҳамда ўз ҳаётига нималар ола билишини бир мулоҳаза қилиб кўриши керак. Фақат вақт ўтказиш учунгина ўқилган китоб тошлоққа сепилган уруғдек бесамар кетиши аниқ.

Шариф ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Хонқа тумани  




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар