Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ҲАМДАРДЛИК

ёхуд «инсофли ўғри»

(бўлган воқеа)

Ўша куни Лазиза мактабдан йиғлаб келди. Ойиси югуриб чиқиб, уни бағрига босди.

ҲАМДАРДЛИК

— Сенга нима бўлди, қизим? — деди ойиси.

— Телефонимни йўқотиб қўйдим, ойижон... — дея йиғлади Лазиза. — Энди мени уришасиз...

Ойисининг кўнгли бузилиб кетди. Зўрға уни овутди:

— Йиғлама, қизим, уришмайман. Телефонинг топилиб қолар, топилмаса ҳам майли, эртага туғилган кунинг. Янгисини совға қиламан, болам, фақат йиғлама.

Лазиза онасининг меҳр тўла кўзига боқиб, таскин топди. Ўзига келиб, кўзини пирпиратди:

— Ростдан ҳам уришмайсизми, ойи?

— Йўқ, қизим, асло уришмайман сени.

— Лекин барибир телефонимни йўқотиб қўйганим ёмон бўлди-да, — деди хомуш бўлиб.

Лазиза бир нарса эсидан чиққандай, югуриб уйга кириб кетди. Сумкасини қўйиб, кийимларини алмаштириб чиқди. Сўнг:

— Ойижон, — деди майин овозда. — Телефонингизни бериб туринг?

— Нима қиласан уни, қизим? — сўради ойиси.

— Керак бўлиб қолди, кейин айтаман, ойижон...

Лазиза шундай дея, ойисининг телефонини олиб хонасига кириб кетди.

Орадан озроқ вақт ўтиб Лазиза уйдан отилиб чиқди-да:

— Ойижон, телефоним топилганга ўхшайди, ҳозир опкеламан! — деди ҳаяжон билан.

Ойисининг ҳай-ҳайлашига қарамай, югуриб кетди. Лазиза бир ош дамлагунча вақт ўтиб, хурсанд ҳолда қайтди. Эшикдан кириши билан:

— Ойижон, суюнчи беринг! Телефоним топилди! — деди.

Ойиси ошхонадан югуриб чиқди.

— Қаердан топдинг, қизим? 

— Ўғрининг ўзи мактабимиз девори тагига ташлаб кетибди!

Ойиси ҳайрон қолди, ишонқирамай сўради: 

— Наҳотки? У қандай ўғри эканки, ўғирлаган нарсасини яна ташлаб кетса?

Шунда Лазиза ойисининг телефонидан ўзининг «сотка»сига SMS ёзганини ва ўғридан жавоб келганини айтди. 

Ойиси ўз телефонини қўлга олиб, овоз чиқариб ўқий бошлади: «Ассалому алайкум, ўғри ака! Менинг исмим Лазиза. Ёшим ўн бирда. Ойимнинг телефонидан сизга хабар ёзяпман. Биз ойим иккимиз ижарада, ночоргина яшаймиз. Ойим, ёлғиз қизимнинг кўнгли ўксимасин деб, ўзи емай-ичмай зўрға шу телефонни олиб берган эди.

Мен эса уни ўғирлатиб қўйдим...

Эртага менинг туғилган куним. Синфдошларим, қишлоқдаги қариндошларимиз — бобом, бувим, холаларим, энг яқин дугонам Сарвиноз мени табриклаш учун қўнғироқ қилиши керак.

Сиз телефонимни қайтариб бермасангиз, уларнинг табригини қандай қилиб ўқийман? Агар телефонимни тополмасам, ойим яна кўп-кўп ишлаб, менга янгисини олиб бераман, дейдилар. Ойим икки жойда фаррош бўлиб ишлайди. Ўзи соғлиғи яхши эмас. Юраги касал. Тоби қочиб қолса, қўрқаман, мен ёрдам беролмайман...

Сиздан ўтиниб сўрайман: телефонимни қайтариб беринг...»

Лазизанинг ойиси мактубни ўқиётиб, кўзидан ёш чиқиб кетди. 

— Ўғрининг инсофи бор экан, ойи! — деди Лазиза шодланиб. — Қаранг, менга қандай жавоб ёзибди, униям ўқиб кўринг-да.

Ойиси «ўғри»дан келган SMSни ўқий бошлади:

«Салом, Лазиза! Менинг исмим…йўқ, айтолмайман. Бугун мактаб ёнидан ўтаётиб, телефон топиб олдим. Хурсанд бўлиб кетдим. Ростини айтсам, телефонни сотмоқчи бўлдим. Бир-икки одамга кўрсатсам, эски экан деб, арзимаган пул айтишди. Кўзим қиймади. Сотсам, пулига ойимга дори оламан, деб тургандим. Чунки менинг ҳам ойим оғир касал. Уйдан чиқолмай ётибди. Дадам вафот этган. Ойим билан синглим учовимиз яшаймиз. Ойимга кунора дори керак бўлади. Мен ҳам ҳали кичкинаман. Ишлаб пул тополмайман. Қариндошларимиз ёрдам бериб, қарашиб туришибди.

Хуллас, телефонни бугун туғилган кунини нишонлаётган энг қалин бир дўстимга совға қиламан, деб йўлга тушаётган пайтимда сендан SMS келиб қолди. Шуни ўқиб телефонни қайтаришга қарор қилдим. Мени «ўғри» дема. Уни ўғирлаганим йўқ, топиб олдим. Энди қайтаряпман. Мактаб ёнидаги девор тагига қўйиб кетяпман. Омон бўл! Ойинг соғайиб кетсин!..»

Лазизанинг ойиси кўзидаги ёшни рўмоли учи билан артар экан, шундай деди:

— Инсофи бор «ўғри» экан, қизим. Қара, ҳамдард эканмиз...

Табиийки, Лазиза ҳали бундай гаплар мағзини чақишга сал ёшлик қилар эди. Шу боис, телефони топилганига хурсанд ҳолда, ойисининг елкасига бошини қўйди.

Жасур КЕНГБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар