Саломатлик      Бош саҳифа

БЕЛ ОҒРИҒИНИНГ БОИСИ ОЁҚДАНМИ?

Охирги вақтда бел оғриғидан кўп азият чекяпман. Шифокорга кўринсам, бунинг боиси оёқ-панжа билан боғлиқлигини айтяпти. Шундай бўлиши ҳам мумкинми? Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз?

Мамлакат АБДУВОҲИДОВА,

Сирдарё вилояти

​​​​​​​

БЕЛ ОҒРИҒИНИНГ БОИСИ ОЁҚДАНМИ?

— Оёқ-панжа ҳар бир қадам босганда юклама оғирликни ўз юзаси бўйлаб тақсимлаб, энергия ютади. Деформацияга учраган (шакли ўзгарган) оёқ-панжа эса бундай хусусиятга эга бўлмайди. Юкламанинг нотўғри тақсимланиши тананинг маълум қисмида оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, товон соҳасидаги юкламанинг ортиши бел соҳасидаги оғриқларга сабаб бўлади.

Тушунарли бўлиши учун қуйидаги чизмада оёқ-панжа ва тананинг бошқа қисмлари ўртасидаги боғлиқликни келтириш мумкин.

Оёқ-панжа тананинг юқорида жойлашган анатомик тузилмалари билан (тизза, бўкса, умуртқа поғонаси ва бош) ўзаро боғланган бўлади. Оёқ-панжа ҳолатини таъминлайдиган бир гуруҳ мушаклар болдирда жойлашган бўлса, бир қисми сондан бошланади. Тик турганда ва қадам ташлаганда оёқ-панжа, болдир, чаноқ ва умуртқа поғонаси ягона функционал ҳаракат занжирини ташкил этади. Ушбу занжирнинг бошланғич аъзоси (оёқ-панжа)да кузатиладиган ҳар қандай арзимас нуқсон занжир юқорисида жойлашган аъзоларга таъсир этади. Ҳаттоки, оёқ-панжада учрайдиган кичкина нуқсон ҳам қадам босишга ва қоматнинг бузилишига ўз таъсирини ўтказади. Масалан, оёқ-панжа ясси вальгусли деформацияси — гиперпронацияси (ҳаддан ортиқ ичкарига қийшайиши) қадам босиш даврида тиззалар ва чаноқнинг меъёридан ортиқ қийшайишига ва умуртқа поғонасининг энгашишига олиб келади.

Оёқ-панжа деформацияси оқибатида сурункали юклама тушиши ҳаракат занжирининг барча аъзолари — суяк, бойлам ва бўғимлар емирилишига олиб келади. Ушбу ҳолатлар бир муддат деярли белгиларсиз бўлиши, безовта қилмаслиги мумкин. Бироқ оёқ-панжа ишлаш шароитининг ҳар қандай ўзгаришлари (оёқ кийимнинг алмаштирилиши, ноодатий юкламанинг ошиши) бутун таянч тизими (тизза, чаноқ ва бел)да оғриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Танадаги тўқималарнинг табиий қариши эса уларнинг эластиклигини камайтиради ва ёшликда тез ўтиб кетувчи «юклама оғриқлар» ёш ўтиши билан сурункали тус олади. Бундай муаммони ечишда, аввало, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Унинг тавсиясига кўра, махсус патак (стелька)ларни қўллаш мумкин.

 Рустам ШАРОПОВ,

ортопед-травматолог




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар