Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«РЎМОЛЛАРИНГ ТУШИБ ҚОЛСИН…»

Унча-мунча одам ўтавермайдиган, пахса девор, тупроқ кўчани тўлдириб ўйнаб юрган дугоналарим орасидан «Ҳой, қизим, бу ёққа кел-чи», деб бир нуроний мени имлади. 

«РЎМОЛЛАРИНГ ТУШИБ ҚОЛСИН…»

Ёнига бориб салом бердим.

— Вой, ойдин қиз-эй. Рўмолларинг тушиб қолсин. Қара, бирам ўзингга ярашибдики. Сенга бир нарса бермоқчиман, — дея киссасини титкилаб, тўрт дона қурут чиқариб берди. Олдим-у, тилла топган одамдай қувончим ичимга сиғмай, бувимнинг олдига югурдим.

— Бувижон, бир амаки  менга қурут берди. Мана, қаранг.

— Ким экан сени сийлаган?

— Билмадим, озғинроқ бир одам. Ёқасига медалми, бир нарса тақиб олган. 

— Ҳа, Раҳмат отами? Сой бўйидаги темир дарвоза бор-ку, ўша уйда ёлғиз ўзи туради. Бечора, болалари ўқиб-ўқиб шаҳарда қолиб кетди. Кампирининг вафотига ҳам беш-олти йил бўлди-ёв. Ўзи меҳрга зор-у, бошқаларга ғамхўрлик қилиб юради. Ҳовлисидаги катта боғида ҳар турли мевалар бор. Ҳосилларни қўни-қўшни, маҳалла-кўйга тарқатиб беради, — деб бувим қўлидаги тикишини давом эттирди. Менинг эса, негадир Раҳмат отага ичим ачишди. Шу пайт улар берган қурут эсимга тушиб қолди-ю, биттасини оғзимга солиб, қолганини ёстиғимнинг тагига яшириб қўйдим.

Тор кўчанинг бошида жойлашган тахта дарвозамиз тагида Раҳмат отани интизорлик билан кута бошладим. Улардан бирон инъом олиш учун эмас, бир мартагина кўриш учун.

Бир куни одатдагидан эртароқ уйғониб, болохонага чиқдим. Бир қараганда тоғ этагида жойлашгандай кўринувчи, аслида анча олис қабристонда куймаланиб юрган қарияга кўзим тушди. Кўксида алланима «ярқ» этди. Ҳа, бу Раҳмат ота. Аввал ҳайрон бўлдим, у киши бу ерда нима қилиши мумкин? Азондан келибди, кампирини зиёрат қиляпти, шекилли, деб ўйладим.

Шу пайт ойим «нон олиб кел», деб чақириб қолди. Уйимиздан анча олисдаги дўкондан қайтишда чарчаб қолдим. Дарвозамиз олдида ўтирган Раҳмат отани кўргач эса қайта жон киргандай бўлди.

— Ассаломалайкум!

— Ваалайкум-ассалом, ойдин қизим. Рўмолларинг тушиб қолсин-эй.  Боғимда пишган биринчи анорни сенга илиндим, — деб қип-қизил, обдон пишиб етилган анор тутқазаётган нуронийни энг яқин инсонимдек ҳис қилдим. Бошқалардан қизғаниб, косадек келадиган анорни битта ўзим еб олдим.

Менинг ҳам отага яхшилик қилгим, уй юмушларида кўмаклашгим келди. Якшанба куни уйимизни тез-тез тозаладим-да, Раҳмат отаникига югурдим. Лекин негадир эшигида катта қулф осиғлиқ турарди. Юрагим шиғ этиб кетди. Беш-олти марта тақиллатдим. Ичкаридан садо бўлмагач, қўшниларидан сўрадим. Раҳмат отани ўғли шаҳарга олиб кетибди. «Майли, жуда яхши бўлибди. Ёнида келини, набиралари бўлади-ку», деб хотиржам тортдим.

Орадан икки ҳафтача ўтгандан кейин кўчадаги аёлларнинг гапи қулоғимга чалинди:

— Эшитдингизми, Раҳмат ота қайтиб келибди... — уларнинг гапини охиригача эшитмай, сой томонга ўқдек учдим. Негадир эшик олдида тумонат одам. Яқинлашганим сари уларнинг ғала-ғовурини эшитиб, ҳаммасини тушундим. Рўмолим ҳам бошимдан сирғалиб тушди. 

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар