Саломатлик      Бош саҳифа

ХАСТАЛИКНИНГ ДАВОСИ — БАРДОШ

Эҳтиётсизлик ёки бахтсиз ҳодиса сабаб жароҳат олиш ҳеч гап эмас. Агар бу енгил лат ейиш билан ниҳоя топса, яхши, аммо жиддий асоратларга олиб келиш эҳтимоли ҳам юқори. Масалан, суяк синиши шундай ҳолатлардан бири. Бундай вазиятда шифокор тавсияларига қатъий риоя қилиш жуда муҳим. Шу мавзуда муштарийларимизни қизиқтирган саволлар юзасидан тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХОДЖАНОВ билан суҳбатлашдик.

ХАСТАЛИКНИНГ ДАВОСИ — БАРДОШ

— Суяк синиши туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Туғма суяк синиши кам учрайди, у ҳомиладорнинг  шикастланиши ёки ҳомила суяк скелетининг касалланиши натижасида пайдо бўлади. Орттирилган суяк синиши кўпинча, транспортда, ишлаб чиқаришда ва бошқа шароитларда шикастланиш натижасида зарб билан урилиш оқибатида содир бўлади. Бунда суякни ўраб турган юмшоқ тўқималарга зарар етади.

— Унинг қандай турлари мавжуд?

— Бирор шикаст таъсирида тери йиртилиб, синган суяк теридан чиқиб қолса, очиқ суяк синиши, терига шикаст етмаса, ёпиқ суяк синиши рўй беради. Йўналишига қараб кўндаланг, бўйлама ва қийшиқ синишлар фарқ қилинади. Суяк синишида суяк иккига ажралади (оддий суяк синишида) ёки бир неча бўлакларга бўлиниб (мураккаб суяк синишида) бир-биридан узоқлашади.

Баъзан сабабсиз патологик суяк синиши ҳоллари ҳам учрайди. Бу — суяк тўқималарининг емирилиши (остеомиелит, суяк эхинококи ва бошқалар) натижасида содир бўлади. Бу хасталикларда даволаш суяк касаллигига қараб олиб борилади.

 — Суяк синиши қандай салбий асоратларни намоён қилади?

— Қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, бемор юра олмайди. Ҳатто шикастланган аъзони қимирлатиб бўлмайди. Суяги синган аъзо (қўл-оёқ)нинг шакли ва узунлиги ўзгаради. Кўпинча тўлиқ бўлмаган суяк синишлари дарҳол сезилмайди, унинг белгилари аста-секин намоён бўлади. Шу сабабли суяк синишини лат ейиш, эт узилишидан ажратиш қийин. Буни фақат махсус текширувдан кейин билиш мумкин.

Тўлиқ суяк синишида (айниқса, қўл ва оёқ шикастланганда) баъзан катта қон томирлар, асабларнинг шикастланиши натижасида кўп қон кетиб қолади. Бармоқлар учи оқариб, сезиш хусусияти йўқолади. Қовурғаларнинг синиши ўпканинг шикастланишига сабаб бўлади. Орқа миянинг эзилиши натижасида қўл ва оёқнинг фалаж бўлиб қолиши умуртқа поғонаси синганининг дастлабки белгиларидандир.

— Даволашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Суяк бўлаклари бир-бирига яхши жипслашиб, қимирламай турса, тез битади. Унинг битиш муддати қайси суякнинг синганига боғлиқ. Қўл бармоқлари суяклари энг қисқа вақтда (2-2,5 ҳафтада) битади. Синган суяк бўлакларининг бир-биридан узоқлашиши, улар орасига юмшоқ тўқималар кириб қолиши ва суякнинг кўп қимирлаши натижасида суяк узоқ вақтгача ёки умуман битмайди, синган жойда сохта бўғим ҳосил бўлади. Суяк бўлаклари ўрнидан анчагина қўзғалганда ҳам суяк битиши мумкин, лекин бунда синган оёқ, қўл қийшиқ битиб, калта бўлиб қолади. Битиш жараёни айниқса, очиқ синишларда бузилади. Чунки суякка инфекция тушиб, йиринг бойлаши мумкин.

Суяк синишини даволаш, асосан, синган суяк бўлакларини тўғрилаб, то суяк битгунча маҳкам боғлаб қўйиш билан бўлади. Суяк синишини травматолог ёки хирург даволайди. Шунинг учун шикастланган кишини зудлик билан шифокорга олиб бориш керак. Суяк синишида кўрсатиладиган биринчи ёрдам синган жойни тахтакачлаб қўйишдан иборат. Биринчи ёрдам берилаётганда шикастланган аъзони бутунлай тўғрилаш учун ҳаракат қилиш ярамайди. Бундай уринишлар қаттиқ оғриққа сабаб бўлиши, асаб ва томирларни жароҳатлаши мумкин. Ҳар қандай очиқ ёки ёпиқ синишлар касалхонада даволанади. Теридан чиқиб кетган синиқ суяклар махсус мосламалар ёрдамида жой-жойига қўйилади. Баъзи ҳолларда жарроҳлик амалиётида синган суякларни қаттиқ ушлаб туриши учун металл пластинкалар (стерженлар) ва бурама михлар ишлатилади.     

Шифокор тавсия этган махсус даво машқлари билан шуғулланиш лозим. Гипс олингандан кейин ҳам шифокор назоратида даволаниш давом эттирилади.

Синиқларни даволашда тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Яхши ҳазм бўладиган, калорияли ва витаминларга бой овқатлар истеъмол қилиш керак. Таом таркибида минерал тузлар, мева ва сабзавотлар етарли бўлиши шарт.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔27

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔51

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 27    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 51    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 60    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 73    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар