Саломатлик      Бош саҳифа

АСАЛГА  ТЕНГ  МЕВА

Йирик барглар билан ҳимояланган анжир мевасида фойдали дармондорилар жуда мўл. Таркибидаги қанд, пектин, каротин, кальций, темир, фосфор, оқсил моддалари, органик кислоталар ва С, В1, В2 витаминлари бир қанча хасталикка шифо ҳисобланади.

АСАЛГА  ТЕНГ  МЕВА

 Жигар, талоқ, бодомча безлар ва ўпка яллиғланишида, тутқаноқ, асаб ва ичак касалликларида, ўпка сили, мушакларнинг ҳолсизланишида энг яхши даво. Шунингдек, бронхиал астма, кўкрак оғриғи, камқонлик, томоқ қирилиши, юракнинг тез уришида ҳам ниҳоятда фойдали. Бемор рангини тиниқлаштиради, чипқонларни пиширади, балғам кўчишига ёрдам бериб, сут билан қайнатиб ичилса, йўтални қолдиради. Анжир шарбати билан асал омухтаси эса кўз яллиғланишининг олдини олади.

Барги узум ва меваларни қуритишда ишқор сифатида, «сути» тери касалликларида, чаён ва ари чаққан жойларни даволашда ишлатилади. Қулоқ ости шишларига қўйиб боғланса ҳам фойда беради. Ҳомиладор аёллар истеъмол қилса, сути кўпаяди. Шарбати иштаҳани очиб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Анжирни семизликка мойил, қандли диабет, меъда-ичак, буйрак-тош касаллиги билан оғриган беморлар кўп истеъмол қилмагани маъқул.

Ҳўл анжир майдаланган бодом билан ейилса, юмшатувчи ва ични енгил сурувчидир. Эчки сути билан биргаликда қайнатиб истеъмол қилинса, организмни зарарли моддалардан тозалайди ҳамда иммунитетни мустаҳкамлайди.  Мағзи эса тана ҳароратини тушириб, терни ҳайдаш хусусиятига эга.

Дурдона САФАРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔92

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар