Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«КЕРАКСИЗ» СОВҒА

Вокзал. Ҳар доимгидай шовқин-сурон. Поездлар кимларнидир олиб келяпти-ю, бошқа бировларни узоқ-узоқларга олиб кетяпти. Бу ерда ҳеч ким муҳим эмас.

Мен ҳам ўз поездимни кутяпман. Ёнимда ўтирган икки хотин тинмай жаврамоқда. Эшитмаслик учун қулоқни ёпиш ноқулай. Беихтиёр уларнинг суҳбатига қулоқ соламан.

— Уйимизда китоб кўплигидан эркинроқ нафас олиб бўлмайди.

«КЕРАКСИЗ» СОВҒА

— Вой, нега?

— Эрим тарихчи-ку (уфф тортиб)!? Уйимда эски ёзувдаги китоблардан тортиб, янги чиққан инглиз тилидагигача бор. Ҳаммасини қалаштириб ташлаган. Ишонмайсан, меҳмонхона, ошхона, ҳатто, ётоқхонам ҳам китобга  тўлиб кетган. Ўтиришга жой йўқ! Бирор гап десам, оғзимга уради. Ғинг деёлмайман.

— Вой, китоб жавони йўқми?

— Э, китоб жавонида жой қолмаган-да! Шу десанг, яқинда илмий тажриба алмашиш учун бир ой хорижга кетди. Аэропортда кутиб олаётиб, қўлларидаги халталарни кўриб, роса суюниб кетдим. Уйга бориб очсак, китоб! Тушуняпсанми?

— Вой..! Даҳшат-ку!

— Ҳа, бизга совға қилиш учун хориждан фақат китоб олиб келибди...

— Вой, бечора!..

Ҳа, халқимиз азал-азалдан китобхон. Китобни мўътабар, азиз билган. Шунинг учун уйининг тўрини китобларга бериб, ўзи пойгакда қолишдан ҳам орланмайдиган, буни бахт деб биладиган инсонлар орамизда кўп. Қаерга борса, яқинларига совғага китоб олади, кутубхоналарни кўради. Шу йўл орқали ўзининг шахсий кутубхонасини шакллантиради.

Умри давомида юз мингдан ортиқ китоб йиққан фидойи китобхонларни кўриб ёки эшитиб, севиниб кетасан киши. Аммо ўша маърифатли инсондан сўнг унинг минг машаққат билан, ўз ризқини қийиб, йиллар давомида йиққан шахсий кутубхонасидаги китобларнинг тақдири нима бўляпти, деган савол китобга меҳр қўйган ҳар қандай кишини бирдек ўйлантириши табиий. Уларнинг аҳволи билан кимдир қизиқяптими? Фарзандлари китобни севса, хўп-хўп, аммо ундай бўлмаса-чи? Отаси йиллар давомида йиққан китоблар (улар орасида нодир, ягона нусхадаги китоблар, қўлёзмалар бўлиши мумкин) завол топмаяптими? Хор-зор бўлмаяптими?!

Шу саволлар атрофида ўйлан­япман-у, устоз ижодкорлардан бири кўзида ёш билан гапириб берган воқеани эсладим.

— Мен катта бир академикнинг қўшниси эдим, — дейди домла. — У тўқсондан ошиб вафот этди. Умр бўйи изланди, китоб ёзди, йиғди.

Бир куни чиқиндиларни ташлаш учун ташқарига чиқдим. Кун ботган, атроф ним қоронғи. Махсус чиқинди идишининг ёнида бир нима уюлиб ётганини кўрдим. Қоронғида кўзимга хира кўрингани учун қора кўланкага яқинроқ бордим. Уюлиб ётган нарса китоб экан. Бир дам кўзим ҳеч нимани кўрмай қолди.

Шартта ўтириб, телефонимнинг чироғини ёқдим. Китоблар орасида эски ўзбек ёзувидаги асарлардан тортиб, янги, ҳали сиёҳи қуримаган адабиётларгача бор эди. Китоб уюмидан биттасини олиб, аста ичини очдим. Муқовасига «Академикнинг шахсий кутубхонасидан», деб ёзиб қўйилган экан. Шу он кўзимдан ёш чиқиб кетди.

Номард фарзандлар ҳали отасининг устига тортилган тупроқ совимасдан, унинг неча йиллардан буён йиғиб келган қирқ мингдан ортиқ китобини чиқиндихона-ю «маклатура»га топшириб юборган экан…

Бу каби оғриқли мисол хонадонларимизни тўлдириб турган китобларнинг тақдири билан жиддийроқ шуғулланишга нафақат ўзимиз, балки фарзандларимиз қалбида ҳам юксак меҳр уйғотишимиз лозим эканини кўрсатмоқда. Нондек азиз бўлган китобни хор қилиш катта гуноҳлигини уларга тушунтириш, биз ота-оналарнинг вазифаси.

Шахсий кутубхоналарда шундай китоблар борки, уларнинг қадри жуда баланд. Турли сабаблар билан ҳали фанга маълум бўлмай, чанг босиб ётган китоблар, қўлёзмалар бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг йўқ бўлиб кетиши нафақат фан ривожига, балки юртимиз келажагига ҳам сезиларли таъсир қилмай қолмайди. Бунга йўл қўймаслик учун ҳар бир инсон китобнинг қадрига ета билиши керак.

Ота-онасининг йиллар давомида орттирган асл бойлиги — китоблар агар фарзандларга керак бўлмаса, уларни чиқиндихоналарга эмас, кутубхоналарга ёки китобсевар инсонларга топширгани маъқул. Бундан ташқари, бугунги замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш, муаммо ечимини излашда қўл келади. Чунки шахсий кутубхонасини жондан азиз билиб ёки бошқа турли сабаблар важидан китобни бировга ишонмайдиганлар ҳам жуда кўп.

Улкан фондга бой бундай шахсий кутубхоналарнинг элек­трон нусхалари яратилса ва улар компьютер, интернет сайтларига жойланса, нур устига нур. Бунда шахсий кутубхона эгасининг номи алоҳида қайд этиб қўйилади. Масалан, «Академик А.С.А... нинг шахсий кутубхонасидан олинган электрон манба». Қандай фойдали ва чиройли.

Халқимизнинг маънавий хазинасини асраш, нодир китобларнинг фанга номаълумлигича қолиб кетмаслиги учун шахсий кутубхоналар тақдири билан ҳам қизиқайлик. Бу бизга ҳали фанга жумбоқ бўлган, очилмаган қўриқлар юзага чиқишида ёрдам беради. Шуни унутмаслик керакки, шахсий кутубхонадаги китоблар кимгадир тегишли, лекин унинг ичидаги маънавий хазина халқникидир.

...Вокзал. Шовқин-сурон. Қичқириб ҳар томон шошилаётган поездлар одамларни турли манзиллар томон бошлаб кетади. Шу орада бизнинг поезд ҳам келиб қолади. Ҳамсуҳбат икки аёл эса жаврашда давом этади:

— Вой, қандай қутиласан энди?....

— Ҳали боплайман... Эрим яқинда бир ойга сафарга кет­япти, келганида китобларини тушида кўради.

— Вой, нима қиласан?

— Ўзим биламан!..

Поезд томон юриб борар эканман, қалбимдан бир сўз отилиб чиқди. Қани, бу дунёнинг пештоқи бўлса-ю унга «Китобларни асрайлик», деб ёзиб қўйсак, шунда  бу сўзни дунёга келаётганлар ҳам, кетаётганлар ҳам ўқирди...

 Жавлон ЖОВЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар