Маърифатга ташна китобхонлар учун ўзбек адабиёти хазинасига яна бир янги асар қўшилди. У «Амир Темур ва император Наполеон» номли монографик асар бўлиб, тарих фанлари доктори, профессор Раҳмон Фармонов ва Музаямхон Фармонова қаламига мансуб.
Замонавий ёндашув асосида яратилган бу асарда инсонпарварлик тимсоллари бўлмиш Соҳибқирон Амир Темур ва Наполеон Бонапарт шахсияти, ҳаёт тарзи, тарихий хизматлари, истеъдод ва маҳорати қиёсий таҳлил қилинган.
— Ҳар икки буюк шахсда ҳам истеъдодли саркарда, моҳир дипломат, доно қонунчи ва буюк давлат арбобини кўриш мумкин, шу сабаб айнан улар асаримиз қаҳрамони сифатида танланди, — дейди асар муаллифларидан бири Музаямхон ФАРМОНОВА. — Китобда кўплаб тарихий фактлар, воқеа-ҳодисалар ёритилган бўлиб, содда, халқчил ва қизиқарлилиги билан эътибор тортади. Нафақат тарихчилар, зиёлилар, балки оддий китобхон ҳам ўзи учун керакли маънавий озиқ олади, деб умид қиламиз.
Ҳақиқатан, оммабоп ва аниқ маълумотларга бой асар икки йиллик изланиш, машаққатли меҳнат маҳсулидир. Унда ўқувчига номаълум бўлган тарихий маълумотлар ҳам талайгина.
— Буюкликнинг ўхшашлиги шундаки, Темур бобомизни ҳам, француз саркардасини ҳам миллий қадриятлар, эзгулик, инсонийлик каби олий туйғулар дунёга танитади, — дея қўшимча қилди таниқли олим Раҳмон ФАРМОНОВ. — Яшаб ўтган даври ва турли цивилизация вакили бўлганини айтмаса, ҳар иккала буюк шахс ҳам замонасининг адолат, маърифат ва бунёдкорлик тарғиботчиси эди. Жумладан, Соҳибқирон қудратини муҳташам бинолар-у, ёзиб қолдирган асарлардан англасак, Наполеон тузган қонун-қоидалар кодекси бугунги кунга қадар инсон манфаати учун хизмат қилмоқда…
Китобни рус, инглиз ва француз тилларида ҳам чоп этиш режалаштирилган.
Дурдона САФАРОВА
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил