«Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзов ҳамда тарих фанлари доктори, профессор Аҳмаджон Чориевнинг янги асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.
«Дил — қулф, тил — калит», «Муомала маданияти», «Маънавият тарғиботи», «Нотиқлик санъати» ва шу сингари мулоқот ва муомала маданияти ҳақидаги асарлар муаллифи Раҳимбой Жуманиёзовнинг яқинда тайёрланган «Сиз нотиқ бўлишни истайсизми?», «Ватан ва халқ мангу қолади» мультимедиа маҳсулотларини нафақат тилшунос-мутахассислар, балки барча китобхонлар илиқ кутиб олди. Бу адабиётларнинг мультимедиа маҳсулоти тарзида тайёрланиши мутолаада замонавий технологиялардан самарали фойдаланишнинг яна бир исботи бўлди. Китоблар айнан мультимедиа шаклида бўлгани учун ҳам кўплаб китобхонга манзур бўлмоқда.
«Ўтмиш — келажак пойдевори». Бу жумла Аҳмаджон Чориевнинг шиорига айланган. Унинг бу галги «Соҳибқирон маънавияти» асари ҳам буюк келажак эгаларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Китоб «Янги аср авлоди» нашриётида икки минг нусхада чоп этилган.
— Муаллиф мазкур асарида Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг пиру устозлари ўгити, илм-фан аҳлига дўстона муносабати, қадимий урф-одат ва умумбашарий анъаналарга ҳурмат ва садоқати, давлатчиликка оид қарашлари хусусида сўз юритади, — дейди китобхонлардан бири Бобоқул ТЎЙЧИЕВ. — Бундан ташқари, китобда устоз-шогирд, ота-она ва фарзанд муносабатлари, хотин-қизларни эъзозлаш, юртни фидокорона ҳимоя қилиш масалалари ҳам кенг ёритилган...
Китобни ўқиш жараёнида ўқувчи нафақат буюк тарихдан хабардор бўлади, балки тафаккури юксалиб, маънавий дунёси бойиётганини ҳис қилиб туради.
Дурдона ШАВКАТ қизи
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔284
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил