«Маршрутка»да кетаётгандим, бирдан ҳайдовчининг телефони жиринглаб қолди. Зарур қўнғироқ, шекилли, рулда бўлса ҳам жавоб берди. Овозини баландлатиб қўйгани боис суҳбат эшитилиб турарди:
— Бирон чорасини кўрмасангиз бўлмайди, дадаси! Шифокорлар тезроқ ҳаракат қилиш керак, дейишяпти. Аҳволи оғир.
— Нима қилай, излаяпман. Ўзингда йўқ, оламда йўқ экан-да. Шошилинчда топилмайди ўзи...
Англашимча, ҳайдовчининг боласи шифохонага тушиб қолган. Унинг даволаниши учун пул зарур. Лекин у қаердан, кимдан ёрдам сўрашни билмай боши қотган...
Ўйлаб қолдим. Аслида, халқимизда ҳожатбарор одамлар кўп. Бир-бирига ёрдам қўлини чўзадиган, оғир кунига ярайдиган инсонлар ҳақида кўп эшитганман. Саховат, бағрикенглик элимизга хос, бизга ярашадиган хислат.
...Эсимни таниганимдан бери кузатаман: дадам доим қишлоғимизда бирон ҳашар, тўй ёки маърака бўлса, зарур юмушларини йиғиштириб, дарров ўша ерга шошилади. Бошлаган ишини охиригача тугатмагунча тинч ўтиролмайдиган дадамнинг бу иши менга илгари ғалати туюларди. «Бир марта бормаса, нима бўларкин?» деб ўйлаган кезларим ҳам бўлган. Дадамдан бу ҳақда сўраганимда шундай деганди: «Одамлар бир-бирига ёрдам бериб, яхши ва ёмон кунида ёнма-ён турсагина, у эл бўлади. Элдан эса айрилиб, ҳеч ким барака топмаган...»
Илк бор пойтахтга келганимда, тортинчоқлигим ёки андиша сабабми, бировдан кўмак сўрашга ийманардим. Ҳарҳолда, бу ер қишлоқ эмас. Одамлар бир-бирини танимайди. Биров билан бировнинг нима иши бор? Шу боисми, тез-тез муаммоларга дуч келардим. Лекин вақт ўтгани сари, ҳатто бегона одамлар ҳам бир-бирига ёрдам қўлини чўзса, ўзини бахтиёр ҳис қилишини тушундим.
Бир куни эшигимиз тақиллаб қолди. Қарасам, қўшниларимиздан бири.
— Биламан, ижарада турасиз, — дея сўз бошлади у. — Нариги кўпқаватли уйда бир ёлғиз, кекса онахон бор. Шу аёлнинг бошига мушкул иш тушибди. Қўни-қўшнилар имкон қадар унга ёрдам беришга қарор қилдик. Агар имконингиз бўлса... Раҳмимиз келиб, оз бўлса ҳам бердик.
Тадбиркорлик қилиб, анчагина даромад орттирган бир қишлоқдошимиз ўтган йили икки боласини шартнома асосида ўқитаётган ночор оилага ёрдам бериб, элнинг дуосини олди. Мурувват ва меҳрибонлик уйларига, ёрдамга муҳтож оилаларга саховат кўрсатган, кўрсатаётган бундай юртдошларимиз кўп. Шундай одамлар ҳайдовчининг мушкули ҳақида эшитиб қолса, бажонидил унга ёрдам қўлини чўзиши аниқ. Бироқ уларга қандай қилиб бу ҳақда айтиш мумкин? Муҳтожлар ва ҳомийлар бир-бирини қандай излашади?
Бизда қўни-қўшни, маҳалла-кўй доим бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Аммо бошқа шаҳарга бориб қолиб, мушкул ҳолатга тушиб қолганлар-чи? Уларга қандай ёрдам бериш мумкин?
Фикримча, ана шундай кимнингдир ёрдамига муҳтож кишилар ва одамлар оғирини енгил қилиш умидида юрганлар бир-бирини топиши учун ижтимоий ҳимоя марказлари ташкил этиш керакдир. Уларда нафақат моддий ёрдамга муҳтожлар, балки ҳуқуқий, маънавий, руҳий эҳтиёжмандларга ҳам имконият яратиш зарур.
Ижтимоий ҳимоя марказига ҳар бир киши кириб, ўз дардини айтса, биринчи навбатда, болалар, кексалар, аёллар ва беморлар манфаати ҳисобга олинса, нур устига нур. Агар мана шундай марказ очилса, бояги ҳайдовчининг боласи каби бемор болаларга, кутилмаганда келган ташвишдан боши қотган, умуман, барча ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш — қоронғи дилларга зиё олиб кириш имконияти пайдо бўлармиди...
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА
Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?
🕔09:12, 23.10.2025
✔11
Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.
Батафсил
1 октябрдан нималар ўзгаради?
🕔15:41, 03.10.2025
✔55
Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.
Батафсил
Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда
🕔10:47, 11.09.2025
✔125
Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?
Батафсил