Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилМактабгача ёшдаги болаларни кузатсак, китобни ўзгача меҳр ва иштиёқ билан варақлайди. Уларнинг назарида бутун дунёнинг сир-синоати китобга жам бўлгандек туюлади. Суратларини томоша қилиб, ҳайратланади. Фарзандимизнинг қалбидаги бу учқуннинг кучлироқ аланга олиши, йўлларимизнинг нурафшон бўлиши эса ўз қўлимизда.
Ишдан қайтаётиб ота ёки она қачонки, оиласи учун иккита ноннинг ёнига битта китоб қўшиб кўтариб борса, мақсадимиз сари одимлашни бошлаган бўламиз. Қолаверса, гўдак қалбидаги китобга туғма интилишни кутубхоналарда ҳам юксалтириш зарур. Китоб — катталар ва болалар мулоқоти учун ажойиб воситачи. Ҳамкорликдаги китобхонлик оила аъзоларни бир-бирига яқинлаштиради. Биргаликдаги завқли мутолаа боланинг маънавиятини тарбиялайди.
Шу мақсадда «Bilim» ахборот-кутубхона маркази мутахассислари болалар ва ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Марказ ходимлари китобхонликни кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида, «Мобиль кутубхона» лойиҳаси ёрдамида ногирон ва кекса ёшдаги китобхонларга уйида хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу билан улар оила даврасида ҳуқуқий, илмий-оммабоп, бадиий адабиётлар, маданий-маърифий манбалар ва даврий матбуот нашрларини ўқиш имкониятига эга бўлади.
Айни кунларда кутубхонада «Оилавий китобхонлик — авлодлар алоқаси» акцияси, акция доирасида «Отам, онам ва мен — оилавий китобхонмиз!» фототанлови ўтказилмоқда. 2017 йил охирида якунланадиган танлов ғолибларини эсдалик совғалар кутяпти.
Оилада мутолаа муҳити ҳукмрон бўлса, фарзандлар ҳам бу қимматли машғулотнинг завқини ҳис қилиб улғаяди. Зеро, бешикдан то қабргача илм изла, деб бекорга айтилмаган.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил