Тишнинг соғломлиги ва гўзаллиги инсон чеҳрасини яна ҳам кўркамроқ кўрсатишга ёрдам беради. Брикет эса бугунги кунда қийшиқ тишларни тўғрилашдаги ягона ёрдамчидир.
Хўш, брикет тишларнинг гўзаллиги билан бирга соғломлигига ҳам ёрдам бера оладими? Унинг фойдали ва зарарли жиҳатлари нималардан иборат? Шу каби саволларга Тошкент шаҳар 6-сон стоматология поликлиникаси ортодонт-стоматологи Қудратилла УБАЙДУЛЛАЕВ жавоб берди.
— Брикетдан тишлар нотекис жойлашганда уларни тўғрилаш учун фойдаланилади. Асосан, 13-14 ёшдан тақса бўлади. Бунда асосан тишлар тўлиқ шаклланганига эътибор қаратиш лозим. Чунки тўлиқ чиқмаган, шаклланмаган тишларга брикет тақиб бўлмайди.
— Брикет қанча муддатга қўйилади?
— У икки йилдан ортиқроқ вақтга қўйилади. Лекин бу муддат тишларнинг тўғирланишига қараб ўзгариши мумкин. Бу тишларнинг қай даражада нотекислигига боғлиқ. Қолаверса, айтиб ўтилган кўрсатмаларни вақтида бажармаслик ҳам муддатни узайтириши мумкин.
— Брикет қўйилганида нималар тақиқланади?
— Совуқ, иссиқ ва қаттиқ маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки тишлар бу жараёнда бироз юмшаган бўлади. Қаттиқ ва совуқ нарсалар милк ва тишларнинг зарарланишига олиб келиши мумкин. Брикетларни кўчириб юбормаслик учун юмшоқ таомлар тановул қилиш керак. Тишларни ювганда ҳам эътибор билан брикетларга зарар етказмаган ҳолда ювиш лозим. Бунда шифокор маслаҳатига риоя қилиш шарт. Чунки брикет тақилгандан кейин шифокор ювиш техникасидаги ўзгаришларни ҳам тушунтириб беради. Баъзи ҳолларда кальций ичиш тавсия қилинади. Бу тишларнинг тўғри қотиши учун ёрдам беради.
— Брикет олингандан сўнг тиш яна аввалги ҳолатига қайтиши мумкинми?
— Бу гоҳида шифокор тавсияларига риоя қилмаган беморларда кузатилади. Тишнинг орқа тарафига рекенсион пластинкалар қўйилади. Брикет бир йил давомида қўйилган бўлса, пластинкани бир ярим йил тақиш керак бўлади. Бу тишнинг ортга қайтмаслиги учун тақилади. Уни тақмаган беморларда тишнинг аввалги ҳолатига қайтиши кузатилади.
— Кимларга брикет тақиш мумкин эмас?
— Психосоматик касалликларга чалинганларга, жанговор спорт тури билан шуғулланувчиларга брикет тавсия қилинмайди. Чунки турли ташқи таъсирлар сабаб бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Озода ВАЛИЕВА
ёзиб олди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔187
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил