Олимлар қариш устидан ғалаба қозонишга жуда яқин турибди, дея хабар тарқатади «The Daily Mail» нашри.
Яқинда кашф қилинган янги препарат кемирувчиларда синаб кўрилди. У қўлланган қари сичқонлар тезроқ югурадиган, узоқроқ яшайдиган бўлди ва улардан янги туклар ўсиб чиқди. Препарат улар организмидан қариш жараёнида тўпланиб қолган эски, бўлинмайдиган ҳужайраларни чиқариб юборган.
Инсон организмида ҳам қариган ва бошқа бўлинмайдиган ҳужайралар мавжуд. Ана шу ҳужайралар ишлаб чиқарадиган оқсил моддаси туфайли қўшни ҳужайралар карахт ҳолга тушиб қолади. Натижада аъзолар янгиланмайди ва бора-бора эскира бошлайди. Майо клиникаси (АҚШ) тадқиқотчилари сичқонлардан ана шундай эскирган ҳужайраларни олиб ташлагач, кемирувчиларнинг яшаш муддати 25 фоизга узайган.
Олимларнинг айтишича, қаришни ҳапдори ёрдамида тўхтатиш мумкин. Аммо тадқиқотчилар бундай препарат уларни ёш билан боғлиқ хасталиклардан қутқара оладими-йўқми, ҳозирча билмайди. «Идеал мос келувчи препаратни яратиш учун ҳали тажрибаларни давом эттириш керак», дейди Эрасмус университети (Нидерландия) доктори Питер де Кайзер.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔187
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил