Саломатлик      Бош саҳифа

КУРАКНИНГ ТУҒМА ҚИЙШИҚЛИГИ

Уни даволаш мумкинми?

— Ўғлимга шифокорлар туғма курак қийшиқлиги ташхисини қўйган. Бу улғайгани сари ташқи кўринишида кўпроқ сезила бошлаяпти. Касалликка нималар сабаб бўлади? Уни даволашнинг самарали усуллари борми?

Тоҳира Фозилова,

Сирдарё вилояти

КУРАКНИНГ ТУҒМА ҚИЙШИҚЛИГИ

— Куракнинг туғма юқори туриши (Шпренгель касаллиги) — номақбул экологик шароит, турли нурланишлар, токсик дори-дармонлар қабул қилиш, ҳомиладорнинг камқонлиги, юқумли касалликлар билан оғриш (грипп), ҳомиладорлик токсикози ва бошқа сабаблар таъсирида ривожланади.  

Шунингдек, шпренгель касаллиги бўйин умуртқа таналарининг бир-бирига ёпишиб қолиши (Клиппель-Фейл синдроми), бўйиндаги қўшимча қовурғалар, сколиоз касаллиги билан бирга учраши мумкин. Куракнинг туғма юқори туришида айрим ички аъзоларнинг (юрак, ичак ва сийдик ажратиш тизими) ривожланишида нуқсонлар юзага келади.

Ташқи нуқсон

Куракнинг туғма юқори туриши бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам курак суяги ўлчамлари соғ томонга нисбатан кичрайган, деформацияга учраган ва уни ўраб турган юмшоқ тўқималар, мушаклар, бойламлар калта ва тузилиши ўзгарган бўлади. Юқорида келтирилган барча ҳолатлар қўлларнинг ҳаракатига халал берибгина қолмай, беморнинг ташқи кўринишига ҳам таъсир кўрсатади. Бундай болаларда ўз тенгқурларидан уялиш ва руҳий тушкунлик кузатилиши мумкин.   

Бу хасталикни ташхислаш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Рентгенологик текширув барчасига аниқлик киритади. Шунинг учун мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Даволаш

Курак суягининг туғма юқори туришини дори-дармонлар билан даволашнинг натижаси кам. Даволовчи машқлар, уқалаш, физиотерапевтик муолажалар касалликнинг енгил даражада елка бўғими ва камари функциясини яхшилаши мумкин.

Шпренгель касаллиги, асосан, жарроҳлик усули билан даволанади. Лекин 3 ёшгача жарроҳлик муолажалари тавсия этилмайди, бу ёшгача консерватив даво муолажаларини ўтказиш мақсадга мувофиқ. Ушбу муолажалар жарроҳлик усулида даволаш учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.   

Жарроҳлик амалиётидан сўнг бемор қўли икки-уч ҳафтага юмшоқ  бойлам билан фиксация қилинади. Уч ҳафтадан сўнг елка бўғими ва камари функциясини тиклаш ва яхшилаш мақсадида даволовчи гимнастика, уқалаш, физиотерапевтик муолажалар ўтказилади. Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 4-7 ёш энг мақбул вақт ҳисобланади. Бемор бу ёшда даволовчи машқларни тўғри бажара олади ва соғайиш имкони юқори бўлади.

Рустам ШАРОПОВ,

ортопед-травматолог




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔187

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар