Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАёл киши борки, чеҳраси гўзал ва соғлом кўринишини истайди. Бунга эришишнинг турли усуллари мавжуд. Улардан бири буғли ваннадир. Бу муолажа юз терисини самарали тозалайди. Қон айланишини яхшилайди. Бу ҳақда косметолог Мунира РАСУЛМАТОВА ўз тавсияларини берди.
— Буғли ванна бошқа тозалаш усуллардан кўра анча самарали натижа беради, — дейди косметолог. — Тер ажралиши ҳисобига кир ва чанглар чиқиб кетиб, тери чуқурроқ намланади. Иссиқ буғ қон томирларни кенгайтириб, кислород алмашинувини яхшилайди. Юз янада майин ва юмшоқ ҳолатга келади. Буғли ваннани ҳафтада бир марта қилиш тавсия этилади. Ёғли юзлар учун эса бир ойда икки марта кифоя.
Турли доривор ўсимлик дамламаларидан фойдаланиш муолажа самарасини янада оширади. Юз терисининг турини ҳисобга олиш эса жуда муҳим. Ёғли терилар учун газанда ўт (крапива), мармарак, размарин, шувоқ, далачой ўтлари фойдали. Қуруқ терили юзларга эса мойчечак, атиргул, ялпиз, жўка гули, баргизуб ўтлари яхши таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, қуруқ юз терисига буғли ванна қўллашдан аввал ёғли крем суртиш тавсия қилинади.
Буғли ванна қилиш учун юзаси кенг идишга ярим литрдан кам бўлмаган миқдорда сув ва 3 қошиқ ўт солиниб, қайнаш даражасига етказилади. Сочиқ билан ўралган ҳолда, юз идиш юзасидан чиқаётган буғ устида 20 сантиметр масофада тутиб турилади. Муолажа вақти 5 – 10 дақиқа давом этади.
Буғли ваннадан сўнг юзга крем ёки ниқоб суртилса, унинг самараси янада ошади. Ёғли ва қуруқ юз терилари учун қаймоқ ишлатиш мумкин. Меъёрдаги терилар учун эса бодринг суви ёрдам беради. Ҳар қандай воситани суртгандан кейин 10 дақиқа ўтиб, салфетка билан тозалаб артиб ташлаш керак.
Шунингдек, ёғли терининг қора нуқталар жойлашган қисмини тозалаш ҳам мумкин. Бунинг учун кўрсаткич бармоқ бинт билан ўралиб, переоксид водороднинг 3 фоизли эритмасида намланади ва керакли нуқталарга босилади. Лекин уларни сиқиш мумкин эмас. Бу муолажадан сўнг юз териси тешикларини торайтирувчи бирор ниқоб (1 та тухум оқига 1 чой қошиқ лимон шарбати) қўйиш лозим.
Жуда қуруқ ва сезувчанлиги юқори терига буғли ванналар тавсия этилмайди. Шунингдек, юзида экзема ва аллергик тошмалари бор аёллар ҳам бу усулни қўлламагани маъқул. Юрак хасталиги, астма ва қон босими юқори бўлган беморлар учун ҳам тавсия этилмайди. Буғли ванналар юқори нафас йўллари ва юрак хасталигини қўзғатиб юбориши мумкин.
Эслатма: совуқ кунларда буғли ванна қабул қилгандан кейин кўчага чиқиш юз терисининг шамоллашига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис буғли ваннани уйқуга кетишдан аввал бажариш тавсия этилади.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил