Саломатлик      Бош саҳифа

АСАЛНИНГ ҲАМ ОЗИ ШИРИН

Мазали торт, пирог, шакарли қаҳва, турли печенье­ларни кўрсак, иштаҳамиз очилиши аниқ. Аслида, бу маҳсулотларнинг фойда ва зарари ҳақида нималарни биламиз? Барчани бирдек қизиқтирадиган бу саволга Саломатлик ва тиббий статистика институти шифокори Наргиза НУРАЛИЕВА жавоб берди.

АСАЛНИНГ ҲАМ ОЗИ ШИРИН

— Ширинлик ақлий фаолиятни рағбатлантиради ва бахт гормони бўлган серотонин моддасини ишлаб чиқариб, кайфиятни кўтаради, — дейди шифокор. — Шунингдек, ширинликлар углевод манбаи ҳисобланади. Уни истеъмол қилгач, киши ўзида тўқлик ҳиссини сезади. Бу борада кўпроқ табиий маҳсулотлардан асал, қуритилган мевалар, пектин моддаси мавжуд бўлган мармеладни тавсия этиш мумкин.

— Меъёридан ортиқ истеъмол қилинган ширинлик қандай салбий ҳолатларга сабаб бўлади?

 — Масалан, меъёридан ортиқ истеъмол қилинган шакар мия фаолиятини секинлаштиради, хотирани пасайтиради ва билим олиш қобилиятини тушириб юборади. Ҳатто паришонхотирликка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ортиқча ширинлик ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, эрта қариш, тиш эмаль қаватининг емирилиши, вазн ортиши ва моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади.

Шакарнинг диабет, семириш ва жигарнинг ёғланиши каби хасталиклар келтириб чиқариши исботланган. Уларнинг ўрнига табиий маҳсулотлар — мева ва сабзавотлар истеъмол қилган маъқул.

— Иссиқ кунларда музқаймоққа талаб юқори бўлади. У аслида фойдалими ёки зарар?

— Музқаймоқ  нафақат исиб  кетишдан  сақловчи маҳсулот,  балки тушкунликдан  халос этувчи самарали  восита ҳамдир. Ундаги юқори  қувват очлик ҳиссини бартараф этади. Аммо музқаймоқни тонзиллит (бодомча  безлари  яллиғланиши), фарингит, ортиқча  вазн, сурункали ва ўткир гастрит, қандли диабет, аллергик  касалликдан  азият чекадиган беморлар ҳамда сут маҳсулотларига сезувчанлиги юқори бўлган кишилар истеъмол қилиши тавсия  этилмайди. 

Олимларнинг  таъкидлашича,  музқаймоқни шошиб  истеъмол  қилиш  тана  ҳароратини  тезда  туширади. Қон томирларни торайтиради. Натижада  мияга етиб борадиган қон миқдори камаяди. Бу эса бош оғриғига сабаб бўлади.

Музқаймоқ уч ёшдан кичик болаларга тавсия этилмайди. Сабаби бола вужуди қаймоқли ва ёғли маҳсулотларни ҳазм қилишда қийналади.

Феруза ФУЗАЙЛОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔92

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар